Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.2008 й. ПФ-3962-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Барча турдаги мактаблар ўқитувчилари, болалар уйлари тарбиячиларига бериладиган қўшимча имтиёзлар, юқори синфлар ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида" 1990 йил 13 ноябрдаги ПФ-93-сон Фармонини қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.02.2008 й.

N ПФ-3962



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "БАРЧА ТУРДАГИ

МАКТАБЛАР ЎҚИТУВЧИЛАРИ, БОЛАЛАР

УЙЛАРИ ТАРБИЯЧИЛАРИГА БЕРИЛАДИГАН

ҚЎШИМЧА  ИМТИЁЗЛАР,  ЮҚОРИ  СИНФЛАР

ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИНИ ОШИРИШ

ТЎҒРИСИДА" 1990 ЙИЛ 13 НОЯБРДАГИ ПФ-93-СОН

ФАРМОНИНИ ҚИСМАН ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармони қабул қилиниши муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Барча турдаги мактаблар ўқитувчилари, болалар уйлари тарбиячиларига бериладиган қўшимча имтиёзлар, юқори синфлар ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида" 1990 йил 13 ноябрдаги ПФ-93-сонли Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 6-7-сон, 24-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 2-сон, 92-модда