Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.10.2008 й. ПФ-4045-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.10.2008 й.

N ПФ-4045



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон Қонунига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида" 1995 йил 5 январдаги ПФ-1030-сон Фармонининг 13-банди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 7 сентябрдаги ПФ-1270-сон Фармони.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 24 октябрдаги

ПФ-4045-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк оборотига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сон қарорининг 3-бандидаги "инвестиция активларини бошқарувчи", "мазкур фаолият турларини" сўзлари тегишли равишда "инвестиция активларини ишончли бошқарувчи", "қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "мазкур фаолият турларини" сўзлари "қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 44-45-сон, 440-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 10-сон, 553-модда