Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2005 й. 62-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.2005 й.

N 62



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

РЕГЛАМЕНТИ ТЎҒРИСИДА


" Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 24 апрелдаги ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари - комплекслар раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Ахборот-таҳлил департаментлари мудирлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.

Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган раҳбарлар уларга берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ва республика Ҳукуматига киритилаётган таклифлар ҳамда Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг сифати, уларнинг иқтисодий ва молиявий асосланиши, марказий иқтисодий органларда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, шунингдек тегишли вазирликлар ва идораларда келишилиши учун шахсан жавоб берадилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан киритилаётган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тизимли асосда танқидий ва ҳар томонлама экспертизадан ўтказсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосарлари вазирликлар, идоралар ва ҳудудий бошқарув органларининг иши пухта мувофиқлаштирилишини ва уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминласинлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилиши ҳолатларига принципиал баҳо берсинлар, масъулиятсизлик, ишни яхши билмаслик ва интизомсизлик учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги чоралари тўғрисида таклифлар киритсинлар.

5. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби тўғрисида" 1999 йил 2 февралдаги 47-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 7-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2002 йил 1 июндаги 193-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 29-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига илованинг 16-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 7-сон, 55-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 2, 8-модда.