Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.2005 й. 103-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.2005 й.

N 103



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ РЕГЛАМЕНТИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини ўтказиш ҳамда унда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг иштирок этиши тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентининг 64-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Вазирлар Маҳкамаси мажлисига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ярим йиллик ва бутун календарь йил якунлари бўйича республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларнинг натижаларини кўриб чиқишда, шунингдек мажлисда республиканинг муайян ҳудудини иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантиришни таъминлаш билан бевосита боғлиқ масалалар кўрилаётганда таклиф этиладилар.

Вазирлар Маҳкамасининг календарь йилнинг биринчи чорак ва тўққиз ойлик якунлари бўйича мажлисларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли масалалар бўйича ўринбосарлари таклиф этиладилар".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 15-16-сон, 116-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., 4-сон, 23-модда