Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.04.2005 й. 96-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.2005 й.

N 96



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА

СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 27 сентябрдаги ПФ-3491-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотлар ва муассасалар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 30 сентябрдаги 455-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбоши ҳамда ушбу қарорга 1 ва 2-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 95-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 5 апрелдаги

96-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари

вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотлар ва муассасалар

РЎЙХАТИ


I. Маданият муассасалари


1. "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси.


2. "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси.


3. "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали дирекцияси


4. Оркестр (симфоник, камерли, халқ чолғу асбоблари).


6. "Ўзбекрақс" миллий рақс бирлашмаси.


7. "Ўзбекцирк" республика бирлашмаси.


8. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби.


9. Ўрта махсус таълим муассасалари.


10. Республика методика ва ахборот маркази.


11. Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий-методик маркази.


12. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси.


13. Бадиий экспертиза бошқармаси.


14. "Ўзбекмузей" республика жамғармаси, республика музейлари.


15. "Гулистон", "Театр", "Мозийдан садо" журналлари таҳририятлари.


16. Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси.


17. Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси.


18. Республика маданий-маърифий муассасалари.


II. Спорт муассасалари


19. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти.


20. Олимпия захиралари коллежлари.


21. Спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари.


22. "Сертификатлаш ва компьютерлаштириш маркази" давлат корхонаси.


23. "Спорт" газетаси таҳририяти.


24. Олимпия шон-шуҳрати музейи.


25. Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактаби.

26. Республика олимпия захиралари теннис мактаби.


27. Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш республика маркази.


28. Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби.


29. Федерациялар ва ассоциациялар.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 14-сон, 104-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 4, 20-модда.