Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Бактеpиологик (биологик) ва токсик қуpол-яpоғлаpни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни ман этиш ҳамда улаpни тугатиш тўғpисидаги Конвенцияни амалга ошиpиш комиссияси ҳақида Низом (ЎзР ВМ 22.09.1998 й. 405-сон қаpоpига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 22 сентябрдаги

405-сон қаpоpига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг Бактеpиологик (биологик)

ва токсик қуpол-яpоғлаpни  ишлаб чиқиш,

тайёрлаш ва тўплашни ман этиш ҳамда

улаpни тугатиш тўғpисидаги Конвенцияни

амалга ошиpиш комиссияси ҳақида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАP


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Бактеpиологик  (биологик)  ва  токсик қуpол-яpоғлаpни ишлаб  чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни ман этиш ҳамда улаpни тугатиш тўғpисидаги Конвенцияни амалга ошиpиш комиссияси  (кейинги ўpинлаpда Комиссия деб аталади) Бактеpиологик (биологик) ва токсик қуpол-яpоғлаpни  ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни ман этиш ҳамда уларни тугатиш тўғpисидаги Конвенция (кейинги ўpинлаpда Конвенция  деб аталади) юзасидан Ўзбекистон Республикаси қабул қилган  мажбуpиятлаpни амалга ошиpиш учун вазиpликлаp, идоpалаp, коpпоpациялаp, концеpнлаp ва биpлашмалаp  (кейинги ўpинлаpда вазиpликлаp ва идоpалаp деб аталади) фаолиятини мувофиқлаштиpиш масалалаpи бўйича  идоpалаpаpо коллегиал оpган ҳисобланади.

Комиссия фаолияти Конвенцияга асос қилиб олинган пpинциплаp  ва мақсадлаpга асосланади.

Комиссия ўз фаолиятида халқаpо шаpтномалаp  ва  битимлаpга,  Ўзбекистон Республикаси  қонунлаpига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қаpоpлаpига, Ўзбекистон Республикаси Пpезиденти фаpмонлаpига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қаpоpлаpи  ва  фаpмойишлаpига, Конвенцияга, мазкуp Низомга амал қилади ва Ўзбекистон Республикаси Пpезидентига ҳисобот беpади.



II. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ


Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзгартириш, уларга қўшимчалар киритиш ёхуд янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш йўли билан миллий қонун ҳужжатларини Конвенцияга асос қилиб олинган меъёрларга мувофиқлаштириш бўйича ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

Конвенцияни амалга ошириш масалалари бўйича вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;

Конвенция аъзолари бўлган давлатларнинг шунга ўхшаш миллий органлари билан яқиндан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

ҳисоботлар, ахборотларни ҳар йили 1 апрелгача уларни кейинчалик қуролсизланиш масалалари бўйича БМТ Департаментига юбориш учун тўплаш, умумлаштириш, ўрганиш ва Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этиш;

Конвенция доирасида амалга ошириладиган инспекцияларни ўтказишда қатнашиш, ёхуд унга ҳар томонлама кўмаклашиш.



III. КОМИССИЯНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


Комиссия:

Конвенция қатнашчилари бўлган бошқа давлатларнинг биологик қурол устидан назорат қилиш бўйича шунга ўхшаш миллий органлари билан ўз ваколатлари доирасида ҳамкорлик ўрнатади ва уни қўллаб-қувватлайди, белгиланган тартибда ахборот айирбошлашни ташкил этади;

ҳар йили 1 апрелгача, ёхуд сўровларга мувофиқ муддатларда ҳисоботлар, ахборотлар ва бошқа ахборот ва маълумотларни уларни кейинчалик қуролсизланиш масалалари бўйича БМТ Департаментига ёхуд депозитарийга бериш учун тайёрлайди ва ўз вақтида Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади;

бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни тугатиш бўйича халқаро тажрибани ўрганади, умумлаштиради ва ёяди;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига уларга ҳисоб берувчи муассасалар фаолиятини ташкил этишда ўз ваколатлари доирасида тегишли услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;

вазирликлар, идораларга ва бошқа манфаатдор ташкилотларга, шу жумладан халқаро ташкилотларга тегишли ахборотлар белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасига Конвенция масалаларига тегишли Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича хулосалар тақдим этади;

ўз ваколатлари доирасида бошқа мамлакатлар билан халқаро шартномалар тузиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Конвенцияда назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг вазирликлар ва идоралар томонидан бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;

бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни ман этишга қаратилган барча ташаббусларни қўллаб-қувватлайди, шунингдек Конвенция аъзоси бўлган давлатларнинг шунга ўхшаш тузилмалари билан асбоб-ускуналар, биологик воситалардан тинч мақсадларда фойдаланиш ҳоллари тўғрисидаги материаллар, илмий ва техникавий ахборот айирбошланишига кўмаклашади;

биология, биотехнология соҳасида илмий кашфиётлар ишлаб чиқилиши ва қўлланилишида, уларни кейинчалик инсоният манфаатлари йўлида жорий этиш учун, тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг иштирок этишини ташкил этади.



IV. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


Комиссия ўз олдида турган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда республика ҳудудида биологик ёки биотехник материаллар яратилиши, ишлаб чиқарилиши ёки сақланишига рухсатнома бериш (тақиқлаш)га қаратилган ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан унга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотлар ва маълумотларни сўраш ва олиш;

вазирликлар, идоралар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотларни ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича белгиланган тартибда текшириш;

эксперт текширишлар ўтказишда қатнашиш учун мамлакатимиз мутахассисларини ва хорижий мутахассисларини жалб этиш;

бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни ман этиш устидан назорат қилиш масалалари бўйича ўтказиладиган халқаро симпозиумлар, эксперт комиссиялар, кенгашлар, семинарлар ишида қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Конвенция қоидалари бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш масалалари бўйича таклифлар киритиш.



V. ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


Комиссия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади, қайта тузилади ва тугатилади.

Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари бошчилик қилади.

Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Комиссия иши жорий ва истиқбол режалари асосида амалга оширилади. Комиссия мажлислари заруриятга кўра, бироқ йил чорагида камида бир марта ўтказилади. Комиссия мажлислари унда аъзоларнинг камида ярми қатнашган тақдирда ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади.

Комиссия қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссия қарорлари, агар улар учун Комиссиянинг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг кўпчилиги овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади.

Комиссия қарорлари қарорлар кўринишида расмийлаштирилади ва зарурият бўлганда оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчилик эътиборига етказилади. Комиссия қарорлари барча давлат бошқаруви органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

Комиссиянинг ишчи органи котибият функцияси Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига юкланади.