Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2007 й. ПҚ-621-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ташкилий тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2007 й.

N ПҚ-621



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ТАШКИЛИЙ

ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозими тугатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппарати тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ташкилий тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2006 йил 1 декабрдаги ПҚ-520-сонли қарорининг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Шамшиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 13 апрелдаги

ПҚ-621-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар

вазирлигининг марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

Вазир

Ёрдамчи - 1 киши

Катта иш юритувчи-котиб - 1 киши

иш юритувчи-котиб - 1 киши



Вазирнинг биринчи ўринбосари

Вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари

Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси

Ёрдамчи -1 киши,

иш юритувчи-котиб - 1 киши

Ёрдамчи -1 киши,

иш юритувчи-котиб - 1 киши

Ёрдамчи -1 киши,

иш юритувчи-котиб - 1 киши

Ёрдамчи -1 киши,

иш юритувчи-котиб - 1 киши

Ёрдамчи -1 киши,

иш юритувчи-котиб - 1 киши

Консуллик бошқармаси

МДҲ мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорлик бошқармаси

ОТМ мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси

Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси

Кадрлар ва ўқув юртлари бошқармаси

Ташқи сиёсий фаолият таҳлили ва стратегияси бош бошқармаси

Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси

АҚШ ва Америка мамлакатлари ишлари бошқармаси

ШҲТ тузилмалари билан ҳамкорлик бошқармаси

Махсус бўлим

Алоқани таъминлаш, компьютер тизимлари ва Интернет тармоғи бошқармаси

Давлат протоколи бошқармаси

Дипломатик сервис хизмати


БМТ ва халқаро ташкилотлар ишлари бошқармаси

"Жаҳон" ахборот агентлиги

Матбуот котиби ва Матбуот хизмати

ТИВ қабуллар уйи

Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ва консуллик муассасалари

Молия-иқтисод бошқармаси

Бухгалтерия

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 333 киши,

шундан бошқарув ходимлари - 286 киши.

Ишлар бошқармаси


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 16-сон, 163-модда.