Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.05.2010 й. ПФ-4219-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.05.2010 й.

N ПФ-4219


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ

СУБЪЕКТЛАРНИ ТЕКШИРИШНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА"

1998 ЙИЛ 19 НОЯБРДАГИ ПФ-2114-СОН

ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2010 йил 20 майдаги

ПФ-4219-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни

ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида"

1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармонига

киритиладиган ўзгартишлар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармонининг 1-бандига:


қуйидаги мазмундаги олтинчи-еттинчи хатбошилар қўшилсин:

"бозорлар, савдо комплексларини, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларини, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини текшириш ҳуқуқи қонун ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлар доирасида фақат давлат солиқ хизмати органларига берилади;

давлат солиқ хизмати органлари бир марталик йиғимлар, ижара тўловларининг тушуми тўлиқлиги ва ҳисобга олинишини, назорат-касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланишни, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини бозорларда, савдо комплексларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳамда уларнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқларининг буйруқлари асосида, кейинчалик қисқа муддатли текширув бошланган кундан бир иш куни мобайнида Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши ёки унинг тегишли ҳудудий комиссиясини хабардор қилган ҳолда қисқа муддатли текширишларни ўтказиш ҳуқуқига эга";


олтинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 20-сон, 150-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, 5-сон, 215-модда