Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2010 й. ПФ-4261-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.12.2010 й.

N ПФ-4261



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2010 йил 28 декабрдаги

ПФ-4261-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига 2011 йилнинг 1 январидан

бошлаб киритиладиган ўзгартишлар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида" 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сон Фармони 2-бандидаги "меҳнат ҳақи фондига" сўзлари "жисмоний шахсларнинг жами даромадига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва иловага мувофиқ рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин.".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармони 3-бандидаги "беш йил муддатга" сўзлари "2014 йилнинг 1 январигача" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2010 йил 28 декабрдаги

ПФ-4261-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2011 йил 1 январдан ўз кучини йўқотадиган

айрим фармонлари рўйхати


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 20 майдаги ПФ-3076-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний шахсларнинг жами даромадини декларациялаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 сентябрдаги ПФ-3127-сон Фармонининг 4-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улгуржи савдо корхоналарини солиққа тортишни такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 4 февралдаги ПФ-3205-сон Фармони.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 511-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2010 йил, 12-сон, 528-модда