Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.10.2007 й. ПФ-3930-сон "Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини тугатиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.10.2007 й.

N ПФ-3930



ЎЗБЕКИСТОН ТРАНСПОРТ ВА ТРАНСПОРТ

КОММУНИКАЦИЯЛАРИ УЮШМАСИНИ

ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА



Маъмурий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси таъсисчиларининг Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини тугатиш масалалари бўйича қарор қабул қилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 11 октябрдаги ПФ-3498-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 43-сон, 427-модда