Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.06.2007 й. ПФ-3885-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.06.2007 й.

N ПФ-3885



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 15 ноябрдаги "Республика пиллачилик тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-512-сонли қарори қабул қилинганлиги муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика пиллачилик соҳасини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 30 мартдаги ПФ-1982-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ва қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 18 июндаги

ПФ-3885-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

фармонлари ва қарорларига киритиладиган

ЎЗГАРТИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштиршп тўғрисида" 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сонли Фармони 4-бандининг "а" кичик банди олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги "функцияларини "Ўзбек ипаги" уюшмасига топширган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 258-модда.