Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2007 й. ПФ-3840-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.01.2007 й.

N ПФ-3840



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Турар жой биноларини сифатли капитал таъмирлаш, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги Фармонларига ўзгартишлар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 26 февралдаги ПФ-3038-сон Фармонининг 3-бандидаги "2006" рақами "2007" рақами билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 23 сентябрдаги ПФ-3662-сон Фармонининг:

1-бандидаги "2006 йилда" сўзлари "2006-2007 йилларда" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-бандининг иккинчи хатбошидаги "2006 йилги" сўзлари "2006-2007 йиллардаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-бандининг иккинчи хатбошидаги "2006 йил" ва "2007 йилдан бошлаб" сўзлари тегишли равишда "2006-2007 йиллар" ва "2008 йилдан бошлаб" сўзлари билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 1-2-сон, 4-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 1-сон, 19-модда