Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.1997 й. 101-сон "Ўзбекистонда миллий рақс ва хореография санъатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.02.1997 й.

N 101




ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ

РАҚС ВА ХОРЕОГРАФИЯ САНЪАТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда миллий рақс ва хореография санъатини ривожлантириш тўғрисида" 1997 йил 8 январдаги Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. М.Турғунбоева номидаги "Ўзбекрақс" миллий рақс бирлашмаси Низоми, унинг таркибига кирувчи ижодий жамоалар ва ташкилотлар рўйхати, бирлашма дирекцияси штатлар жадвали ва тузилиши 1, 2, 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзбекрақс" бирлашмаси бир ой муддатда бирлашма таркибига кирувчи жамоаларнинг амалдаги тузилмаси ва Низомини кўриб чиқиб, тасдиқласин.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекрақс" бирлашмасига Бош директор - Бошқарув раиси раҳбарлик қилади. Бош директор Маданият ишлари вазирлигининг ҳайъати аъзоси ҳисобланади.

Бош директор ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.


4. "Ўзбекрақс" бирлашмаси қошида ижодий жамоаларни ижодий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида махсус Жамғарма ташкил этилсин.

Давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамда мулкчилик шакллари, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, бошқа муассасалар, шунингдек хорижий ташкилотлар Жамғарма ҳаммуассислари бўлиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда "Ўзбекрақс" бирлашмаси қошидаги махсус Жамғарма низомини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги М.Турғунбоева номидаги "Ўзбекрақс" миллий рақс бирлашмасини Мустақиллик майдони, 5-уйга, шу жумладан, "Баҳор" концерт залига жойлаштиришни ҳал қилсин.


6. "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси ва "Ўзтелерадио" компанияси бир ой муддатда "Ўзбекрақс" бирлашмаси таркибига кираётган рақс жамоаларининг мулкларини ўз балансларидан унинг балансига ўтказсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, "Тановар" ансамбли "Ўзтелерадио" компанияси биносида ўзи эғаллаб турган хона, зал ва студиялардан ижара ҳақи тўламасдан фойдаланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги:

Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда "Ўзбекрақс" бирлашмасини 2002 йилдан бошлаб тўла хўжалик ҳисобида ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш асосида ишлашга ўтказиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография Олий мактабини Тошкент шаҳар, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 31-уйга жойлаштирсин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Олий мактаб Низоми ва тузилмасини, ўқув режалари ва дастурларини ҳамда мутахассисликлар рўйхатини тасдиқласин;

1997-1998 ўқув йилидан эътиборан машғулотларни бошлаш учун зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқсин;

миллий рақс ва халқ ижодиётини ривожлантириш, ёш истеъдод эгаларини аниқлаш мақсадида ҳар йили М.Турғунбоева номидаги республика кўрик-танловини ўтказсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида" 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарори билан белгиланган имтиёзлар Тошкент давлат миллий рақс ва хореография Олий мактабига, шунингдек "Ўзбекрақс" бирлашмасига ҳам жорий этилсин.


9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография Олий мактаби машғулот залининг қурилиши учун ер майдони ажратсин.


10. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси машғулот залининг қурилишини 1998 йилги инвестиция дастурида белгиланган тартибда инобатга олсин.

Машғулот залининг қурилиши учун Маданият ишлари вазирлиги бош буюртмачи этиб белгилансин ва вазирлик бош пудратчини аниқлаш учун тендер эълон қилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

"Ўзбектуризм" бирлашмаси тўлиқ ўз харажатларини ўзи қоплашга ўтгунга қадар давлат бюджетидан маблағ билан таъминлашни сақлаб қолсин;

Тошкент давлат миллиқ рақс ва хореография Олий мактаби ҳамда "Ўзбекрақс" бирлашмаси биноларини таъмирлаш учун Маданият ишлари вазирлигининг буюртмасига мувофиқ 1997-1999 йиллар мобайнида маблағ ажратсин;

М.Турғунбоева номидаги республика кўрик-танлови совриндорларини тақдирлаш учун 4-иловага мувофиқ ҳар йили зарур маблағларни ажратишни назарда тутсин;

"Ўзбекрақс" бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 5-иловага мувофиқ маблағ ажратсин;

"Ўзбекрақс" бирлашмаси дирекциясига хизмат кўрсатиш учун 2 та, Олий мактаб учун 1 та енгил автомобилга лимит ажратсин.


12. "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси "Ўзбекрақс" бирлашмаси ва Олий мактабга ажратилган лимитга мувофиқ транспорт хизмати кўрсатишни таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий ҳамкорлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун "Ўзбекрақс" бирлашмаси ва Олий мактабга белгиланган тартибда пул маблағларини эркин муомаладаги валютага айирбошлашни таъминласин.


14. "Ўзбекрақс" миллий рақс бирлашмасига мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан хорижий ва қўшма корхоналар(ташкилотлар)га Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарорида мусиқа ва рақс санъатининг белгиланган турлари билан шуғулланишга махсус рухсатнома (лицензия) олишлари учун ўрнатилган тартибда хулоса бериш ва таклиф киритиш ваколати берилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги "Ўзбекрақс" бирлашмаси ва Олий мактаб учун ҳукумат ва шаҳар телефон алоқаси ўрнатишни таъминласин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 апрелдаги 163-сон қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

2-илованинг 1, 2, 3, 12, 13, 22-бандлари чиқариб ташлансин;

мазкур рўйхат қуйидаги мазмундаги бандлар билан тўлдирилсин:

"Томоша" болалар театр студияси

"Ўзбекистон" ашула ва рақс ансамбли".

2-илованинг тартиб рақами тегишли ўзгаришлар билан тўғрилансин.


17. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасииииг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 21 февралдаги

101-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекрақс" бирлашмаси таркибига кирувчи жамоалар

РЎЙХАТИ


1. "Баҳор" давлат халқ рақс ансамбли


2. "Зарафшон" давлат фольклор ансамбли


3. "Лазги" давлат вокал-хореография ансамбли


4. "Тановар" миллий рақс ансамбли


5. "Баҳор" концерт зали


6. Миллий рақс жамғармаси


7. "Ўзбекрақс" бирлашмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ансамбллари:

"Айқулаш жулдузлари" Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли (Қорақалпоғистон)

"Сумалак" миллий рақс ансамбли (Андижон)

"Лола" миллий рақс ансамбли (Бухоро)

"Гулираъно" миллий рақс ансамбли (Жиззах)

"Момогул" рақс ансамбли (Қашқадарё)

"Навоий наволари" ансамбли (Навоий)

"Наманган гуллари" миллий рақс ансамбли (Наманган)

"Самарқанд баҳори" рақс ансамбли (Самарқанд)

"Дўстлик" ансамбли (Сирдарё)

"Бойсун" фольклор-этнографик ансамбли (Сурхондарё)

"Гулдаста" ансамбли (Сурхондарё)

"Шалола" ансамбли (Тошкент вилояти)

"Анор" қўшиқ ва рақс ансамбли (Фарғона)

"Камалак" ансамбли (Фарғона)

"Хоразм наволари" миллий рақс ансамбли (Хоразм)






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 21 февралдаги

101-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзбекрақс" бирлашмаси дирекцияси штатлар жадвали

(техник ходимлардан ташқари)

Номи

Ходимлар сони

Бош директор


1

Бош директор ўринбосари - бадиий раҳбар


1

Бош директор ўринбосари - ижрочи директор


1

Ижодий бўлим


3

Гастроль-концерт фаолияти, ахборот ва репертуар бўлими


3

Иқтисодиёт, ҳисоб-китоб ва моддий-техника таъминоти бўлими


3

Халқаро алоқалар, реклама ва тижорат бўлими


3

Кадрлар бўйича инспектор


1

ЖАМИ:


16

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 21 февралдаги

101-сон қарорига

3а-ИЛОВА



"Ўзбекрақс" миллий рақс бирлашмаси

ТУЗИЛИШИ


Бош директор


Бошқарув


Қадрлар бўйича инспектор


Бадиий кенгаш


Бош директор ўринбосари - бадиий раҳбар


Ижодий бўлим


Гастроль-концерт фаолияти, ахборот ва репертуар бўлими


Бош директор ўринбосари ижрочи директор


Иқтисодиёт, ҳисоб-китоб ва моддий-техника таъминоти бўлими


Халқаро алоқалар, реклама ва тижорат бўлими


Бадиий жамоалар


Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимлар






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 21 февралдаги

101-сон қарорига

4-ИЛОВА



Миллий рақс ижрочилиги бўйича М.Турғунбоева

номидаги танлов ғолиблари учун белгиланган

МУКОФОТЛАР

      

Мукофотлар


Сони


Миқдори (энг кам иш ҳақига

нисбатан баробарда)


1. Биринчи мукофот


1

70

2. Иккинчи мукофот


2

30

3. Учинчи мукофот


2

50

Жами


5


Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 21 февралдаги

101-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Ўзбекрақс" миллий рақс бирлашмасининг моддий-техника

базасини мустаҳкамлаш учун зарур маблағлар


(минг сўм)

N

Номи


1997 йил


1998 йил


Жами


1.

Театр-концерт жамоалари учун махсус асбоб-ускуналарга


3765,5

21484,5

25250,0

2.

Либослар, мусиқа асбоблари ва саҳналаштириш учун махсус анжомларга


17781,0

29216,0

46997,0


Ҳаммаси


21546,5

50700,5

72247,0