Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2012 й. 169-сон "Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2012 й.

N 169



ХОРИЖИЙ КИНОКОМПАНИЯЛАР ТОМОНИДАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ФИЛЬМЛАРНИ

КИНО- ВА ВИДЕОТАСВИРГА ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино- ва видеотасвирга олишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино- ва видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино- ва видеотасвирга олиш фақат хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино- ва видеотасвирга олишга рухсатномалар асосида амалга оширилади.

3. "Ўзбеккино" миллий агентлиги хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино- ва видеотасвирга олишга рухсатнома бериш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 23-24-сон, 263-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 6-сон, 41-модда