Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.11.1996 й. 403-сон "Ўзбекистон қўшиқ байрами тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.11.1996 й.

N 403




ЎЗБЕКИСТОН ҚЎШИҚ БАЙРАМИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 27 августдаги ПФ-1550-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси ва "Ўзтелерадио" компанияси ҳар йилги республика қўшиқ байрамини ўтказишни ташкил этсинлар.

2.

Ўзбекистон қўшиқ байрами тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига жойларда қушиқ кўрик-танловини тайёрлаш ва юқори савияда ўтказишни таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари ва тегишли ҳокимларнинг ўринбосарлари раҳбарлигида комиссиялар тузиш тавсия этилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ҳалқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги ўзларига қарашли ташкилотларнинг саралаш кўрик-танловларини мустақил ўтказадилар Сарф-харажатлар ички маблағлар ҳисобига қопланади.

6. "Маҳалла" "Наврўз", "Камолот", "Олтин мерос", "Амир Темур" жамғармаларининг республика қўшиқ байрамининг алоҳида қатнашчиларини тақдирлаш учун ўз махсус совринлари ва пул мукофотларини таъсис этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


7. "Ўзтелерадио" компанияси, газеталар ва журналлар таҳририятлари қўшиқ байрами тадбирларини кенг ёритсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрик-танлов ғолибларини 3-иловага мувофиқ мукофотлаш, шунингдек реклама маҳсулотлари, совринлар, дипломлар ва нишонлар тайёрлаш, кўрик-танловни ўтказиш харажатларини қоплаш учун ҳар йили маблағ ажратишни назарда тутсин;


9. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича кўрик-танловларни, байрамни тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ; барча харажатлар, шунингдек, республика якунловчи танлови қатнашчиларининг сафар харажатлари маҳаллий бюджет ва хомийларнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 18 ноябрдаги

403-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон қўшиқ байрами Республика

кўрик-танлови ғолибларининг

МУКОФОТЛАРИ

Мукофотлар

Сони

Миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан, баравар)

Биринчи ўрин

1

110

Иккинчи ўрин

3

80

Учинчи ўрин

3

50

Рағбатлантирувчи ўрин

3

25

Жами

10