Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.1999 й. 517-сон "Имом Абу Мансур ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
03.12.1999 й.
N 517
ИМОМ АБУ МАНСУР АЛ-МОТУРИДИЙ
ТАВАЛЛУДИНИНГ 1130 ЙИЛЛИГИНИ
НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Калом илмининг асосчиларидан бири, ҳадис ва фикҳ оламининг равнақига улкан ҳисса қўшган йирик аллома, буюк ватандошимиз Абу Мансур ал-Мотуридий илмий-диний меросининг халқимиз маънавий-руҳий ҳаётидаги беқиёс ўрни ва мамлакатимиз кенг жамоатчилиги таклифларини ҳисобга олиб ҳамда ушбу меросни авайлаб асраш, қадрлаш ва жамиятнинг баркамол кишиларини тарбиялашда ундан оқилона фойдаланишга шарт-шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси ва жамоат ташкилотларининг 2000 йилда Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини кенг нишонлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмтаси таркиби ҳамда Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари режаси 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Самарқанд вилоятининг Регистонга туташ Чокардиза қабристонидаги Имом ал-Мотуридий мақбарасини реконструкция қилиш;
мамлакат ҳудудидаги Имом ал-Мотуридий номи билан боғлиқ қадамжолар, обидалар рўйхатини аниқлаш ва уларни таъмирлаш-консервация қилиш бўйича белгиланган тартибда таклиф тайёрласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда "Имом ал-Мотуридий ва унинг ислом фалсафасида тутган ўрни" мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Имом ал-Мотуридий асарлари ҳамда унинг ҳаёти ва ижодига оид нашрларни ўзбек, араб, рус ва инглиз тилларида чоп этишни нашриётлар режасига киритсин.
5. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигига бағишланган почга маркалари ва хатжилдлар чиқарсин.
6. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари Имом ал-Мотуридий ҳаёти ва илмий фаолиятини, юбилейга тайёргарликнинг боришини кенг ёритсинлар.
7. Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш жараёнида Ўэбекистон мусулмонлари идораси, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси, ҳомийлик қилиш истагини билдирган хорижий ташкилот ва жисмоний шахсларнинг ўз улушларини қўшиш ҳақидаги таклиф-истаклари қўллаб-қувватлансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1999 йил 3 декабрдаги
517-сон қарорига
1-ИЛОВА
Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини
нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш
бўйича республика ташкилий қўмитаси
ТАРКИБИ
Кароматов Ҳ. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси |
Мансуров А. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида) |
Жўраев Н. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида) |
Рўзиев Э. |
- |
Самарқанд вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари |
Шодиев Б. |
- |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси раҳбари, масъул котиб |
Абдуллаев Ф. |
- |
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори |
Баҳромов А. |
- |
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг раиси, муфтий |
Болиев А. |
- |
Республика Маънавият ва маърифат кенгаши масъул котиби |
Жўраев Х. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири |
Жўраев Т. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти |
Иброҳимов Н. |
- |
Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори |
Комилов А. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири |
Кўчимов Д. |
- |
Ўзбекистон Телерадиокомпанияси раиси |
Мурод Муҳаммад Дўст |
- |
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори |
Мунавваров З. |
- |
Имом ал-Бухорий халқаро жамғармасининг раиси |
Носиров А. |
- |
Самарқанд шаҳри ҳокими |
Орипов А. |
- |
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси |
Парпиев Б. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари |
Рўзметов А. |
- |
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори |
Собиров Ф. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси |
Тўлаганов К. |
- |
Тошкент шаҳри ҳокими |
Хайруллаев М. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси шарқшунослик институти директори |
Шоғуломов Р. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг раиси |
Ҳусанбоев Б. |
- |
"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси |
Эслатма: ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига шу лавозимга янги тайинланган шахс киритилади.
1999 йил 3 декабрдаги
517-сон қарорига
2-ИЛОВА
Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини
нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари
РЕЖАСИ
Т/р |
Бажариладиган ишлар |
Бажариш муддати
|
Бажариш учун масъуллар
|
|
1. ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ |
||||
1. |
Самарқанд вилоятининг Регистонга туташ Чокардиза қабристонидаги Имом ал-Мотуридий қабрини таъмирлаш, замонавий меъморчилик анъаналари билан уйғунлашган мақбарасини барпо этиш |
2000 йил август |
Маданият ишлари вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
|
2. |
Янги мақбарани қуриш смета лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш |
1999 йил декабрь |
Маданият ишлари вазирлиги |
|
3. |
Мамлакат ҳудудидаги Имом ал-Мотуридий номи билан боғлиқ қадамжолар, обидалар рўйхатини аниқлаш ва уларни таъмирлаш |
2000 йил июль |
Маданият ишлари вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси |
|
2. ХАЛҚАРО ТАДБИРЛАР
|
||||
1. |
"Имом ал-Мотуридий ва унинг ислом фалсафасида тутган ўрни" мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш |
2000 йил октябрь |
Тошкент ислом университети, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси |
|
2. |
Имом ал-Мотуридий ва унинг даври маданияти, илм-фаннинг ривожланиши ҳақидаги ҳужжатли маълумотларни тўплаш |
йил давомида |
Фанлар академияси |
|
3. |
Ўзбекистондаги чет эл дипломатик корпуслари вакиллари билан республика зиёлилари, дин арбоблари ва олимларнинг юбилейга бағишланган ижодий учрашувларини ўтказишни тайёрлаш |
2000 йил январь-август |
Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети |
|
3. НАШР ИШЛАРИ
|
||||
1. |
Чоп этиладиган асарлар рўйхатини тайёрлаш ва тасдиқлаш |
2000 йил январь |
Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси, "Олтин мерос", Имом ал-Бухорий жамғармалари |
|
2. |
Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигига бағишланган почта маркаси, конвертлар, плакат ва альбомлар, эсдалик совғалари, тақвим ва бошқа маҳсулотлар эскизлари ва нусхаларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш режа жадвалларини тузиш ҳамда ташкилий қўмитада тасдиқлаш
|
2000 йил февраль |
"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси, "Олтин мерос", Имом ал-Бухорий жамғармалари, Почта ва телекоммуникациялар агентлиги |
|
3. |
"Имом ал-Мотуридий ва унинг ислом фалсафасида тутган ўрни" мавзуидаги илмий-амалий анжуман тезисларини нашрга тайёрлаш |
2000 йил май |
Тошкент ислом университети, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси |
|
4. |
Имом ал-Мотуридий асарлари ҳамда унинг ҳаёти ва ижодига оид нашрларни ўзбек, араб, рус ва инглиз тилларида чоп этишни нашриётларнинг режасига киритиш |
2000 йил июль |
Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси, "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни |
|
4. ОММАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР
|
||||
1. |
Имом ал-Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига бағишланган бадиий кўргазма ташкил этиш |
2000 йил сентябрь |
Бадиий академия, Маданият ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, Дин ишлари бўйича қўмита |
|
2. |
Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигига бағишлаб Тошкент ислом университети ва Тошкент ислом олий маъҳадида илмий-амалий анжуман ўтказиш |
1999 йил декабрь - 2000 йил август |
Тошкент ислом университети, Тошкент ислом олий маъҳади |
|
3. |
Имом ал-Мотуридийнинг ҳаёти ва фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш |
2000 йил давомида |
"Ўзтелерадио" компанияси, ЎзА, Ташқи ишлар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши |
|
4. |
Имом ал-Мотуридий ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи радиоэшиттириш ва телевизион кўрсатувлар дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш |
Йил давомида |
"Ўзтелерадио" компанияси |
|
5. ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР
|
||||
1. |
Ташкилий қўмита мажлиси кун тартиби масалаларини тайёрлаш ва баён қарорлари ижросини назорат қилиш |
Доимий |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси |
|
2. |
Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини нишонлаш бўйича ўз режасини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш |
йил давомида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси, идоралар, жамоат ташкилотлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси |
|
3. |
Юбилей муносабати билан савдога чиқариладиган эсдалик совғалари, ёдгорлик буюмларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш |
2000 йил май |
"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси, "Ўзбексавдо" компанияси, Давлат матбуот қўмитаси |
|
4. |
Имом ал-Мотуридий ва унинг ижодий фаолияти ҳақидаги асарлар рўйхатини тайёрлаш учун Фанлар академияси ҳузурида экспертлик гуруҳини тузиш |
1999 йил декабрь |
Тошкент ислом университети, Фанлар академияси |
|
5. |
"Имом ал-Мотуридий ва унинг ислом фалсафасида тутган ўрни" мавзуида ўтказиладиган халқаро анжуманнинг илмий дастурини тайёрлаш ва ташкилий қўмитага тақдим этиш |
2000 йил февраль |
Тошкент ислом университети, Фанлар академияси, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
6. |
Халқаро анжуманга таклиф этиладиган хорижий иштирочиларнинг рўйхатини, уларнинг Ўзбекистонда бўлиш дастурини, шу жумладан, қуйидагиларни ташкилий қўмита тасдиғига киритиш: - хориж ва МДҲ мамлакатлари қатнашчилари рўйхати; - Ўзбекистондан иштирок этадиган олимлар ва дин арбоблари рўйхати; - қабул маросими иштирокчилари рўйхати; - дипломатик корпуслар вакиллари рўйхати; - расмий делегация аъзолари рўйхати; - оммавий ахборот воситалари вакиллари рўйхати; - кутиб олиш ва кузатиш тартиби; - эсдалик совғалари рўйхати
|
2000 йил июль |
Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси |
|
7. |
Тошкент аэропортининг VIP зали орқали халқаро анжуман иштирокчиларини аэропорт йиғимларисиз кутиб олиш ва кузатишни ташкил этиш |
2000 йил сентябрь |
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент ислом университети, Фанлар академияси; Дин ишлари бўйича қўмита |
|
8. |
Халқаро анжуман иштирокчилари ва меҳмонларни транспорт воситалари билан таъминлаш: - авиачипталарга буюртма бериш; - авиарейсларни аниқлаш; - авиачипталарни сотиб олиш; - автотранспорт воситаларига буюртма бериш |
2000 йил сентябрь |
Тошкент ислом университети, Фанлар академияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси |
|
9. |
Халқаро анжуман иштирокчиларига таклифномалар жўнатиш |
2000 йил март |
Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Дин ишлари бўйича қўмита |
|
10 |
Халқаро анжуман иштирокчилари учун расмий қабул маросими |
2000 йил сентябрь |
Самарқанд вилояти ҳокимлиги, "Ўзбексавдо" компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
6. РЕСПУБЛИКА БЮДЖЕТИ ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАР
|
||||
1. |
Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
|
2000 йил январь |
Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
|
2. |
Имом ал-Мотуридий меъморий мақбарасини барпо этиш учун ажратиладиган маблағлар сметасини ташкилий қўмита муҳокамасига киритиш |
1999 йил декабрь |
Молия вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |