Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2002 й. 123-сон "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2002 й.

N 123



АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 20 февралдаги ПФ-3029-сон Фармонига мувофиқ ҳамда республикада кутубхоначилик ишларини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Матбаа маҳсулотлари, аудио ва видеоматериалларнинг миллий фондини шакллантиришни тубдан яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, ахборот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар матбаа материалларининг, шу жумладан уларнинг аудио ва мультимедий вариантларининг (чиқарилишига кўра) иккита бепул мажбурий нусхаси Ўзбекистон Миллий кутубхонасига берилишини  таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши 2003 йилги Илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар давлат дастурига республикада кутубхоначилик ишларини автоматлаштириш ва ахборот-кутубхона тармоқини яратиш лойиҳаларини киритсин.


5. 2002 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ходимлари иш ҳақига 15 фоизгача миқдорда устама белгилансин.

Миллий кутубхона Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда устама белгиланадиган кутубхона ходимлари рўйхатини ҳамда кутубхона директори ва унинг ўринбосарига иш ҳақи тўлаш разрядларини белгиласин.

6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ва  Ўзбекистон Миллий кутубхонаси кутубхонанинг биносини жойлаштириш бўйича бир ой муддатда таклиф киритсинлар, бунда замонавий талабларга жавоб берадиган зарур шароитлар яратилишини назарда тутсинлар.


7. Миллий кутубхона, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2010 йилгача бўлган даврда республикада кутубхоначилик ишларини ривожлантириш концепциясини ва дастурини уч ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва  Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда 2003 йилдан бошлаб ҳар йили Миллий кутубхона буюртманомасига биноан:

харид қилиш ва халқаро китоб алмашиш, шунингдек янги хорижий китобларни сотиб олиш йўли билан хорижий ҳужжатлар фондини шакллантиришга;

автоматлаштирилган кутубхона-ахборот тармоғини ва электрон каталогни зарур даражада сақлаш, жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш учун кутубхонани замонавий компьютерлар ва махсус техника воситалари билан жиҳозлашга маблағлар ажратишни назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Илмий-техника ахбороти давлат фонди тугатилсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Қ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами", 2002 й., 7-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 4, 20-модда.