Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.1993 й. 115-сон "Ўзбекистон тарихи музейи ашёлари ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.1993 й.

N 115




ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ МУЗЕЙИ

АШЁЛАРИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон тарихи музейи янги бинога кўчиб ўтганлиги муносабати билан, экспозицияeар ҳамда музей фондидаги тарихий ва маданий бойликларнинг яхлит бир ерда сақланишини таъминлащ, улардан илмий-маърифий  ишларда фойдаланишни янада яхшилаш мақдсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон тарихи музейининг Охунбобоев кўчаси 15-уйдаги омборхонада жойлашган тарихий ашёлари Шароф Рашидов кўчаси 3-уйдаги  янги бинога кўчирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бир ой муддат ичида белгиланган тартибда Охунбобоев кўчаси 15-уйда жойлашган собиқ музей биносини Тошкент вилояти ҳокимлиги балансига берсин, мазкур бино ҳовлиси ва ҳовлидаги ёрдамчи бинолар реставрация ишларини ташкил этиш учун Ўзбекистон тарихи музейи ихтиёрида қолдирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 апрелдаги 203-сон  қарорининг  5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоевга топширилсин..



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                       А. Муталов