Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.1992 й. 203-сон "Ўзбекистон тарихи музейини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.1992 й.

N 203




ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ МУЗЕЙИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада музей ишларини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг В.И. Ленин марказий музейининг Тошкент филиалини ва Ойбек номидаги Ўзбекистон халқлар тарихи музейини тугатиб, уларнинг негизида 1992 йилдан бошлаб Ўзбекистон Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистон тарихи музейини таашкил этиш ҳақидаги таклифлар қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон тарихи музейи илмий тадқиқот муассасаси ҳисобланади. Ўзбекистон тарихи музейи раҳбар ва илмий ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйичаа 1 тоифага киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги янгидан ташкил этилаётган Ўзбекистон тарихи музейи В.И. Ленин Марказий музейи собиқ Тошкент филиалининг ва Ойбек номидаги Ўзбекистон халқлари тарихи музейининг бинолари ва мол-мулкини текинга балансга қабул қилиб олсин.


4. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси фан ва техника давлат қўмитаси, Молия вазирлиги 1993 йилдан бошлаб ва кейинги йилларда Ўзбекистон тарихи музейи томонидан олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлаш, собиқ Ўзбекистон халқлари тарихи музейи биносини қайта қуриш ҳамда техникавий жиҳозлааш ва бадиий безаш воситаларидан фойдаланган ҳолда экспозициялар ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академииясига зарур молиявий ва моддий ресурслар ажратишни назарда тутсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси раҳбарияти ходимларнинг ишдан бўшаши билан боғлиқ масалаларни амалдаги қонунчилик мувофиқ ҳал этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1992 йилда Вазирлар Маҳкамасининг резерв фондидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига Ўзбекистон тарихи музейини сақлаш учун 2593,4 минг сўм, шу жумладан, В.И. Ленин Марказий музейи собиқ Тошкент филиалининг қарзини қоплаш учун 349,7 минг сўм ажратсин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                         А. Муталов