Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.06.2007 й. ПҚ-653-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.2007 й.

N ПҚ-653




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда замонавий миллий эстрада санъатини янада ривожлантириш, эстрада ижодкорларининг профессионал малакаси ва ижро маданиятини ошириш, ёш санъаткорларнинг ўз истеъдод ва маҳоратини тўла намоён этиши учун қулай шарт-шароит ва зарур имкониятлар яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш, мазмунан теран, бадиий юксак асарларни кенг тарғиб қилиш, миллий қадриятларимизга тўғри келмайдиган, ёшларнинг маънавий савиясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бўш ва заиф асарлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида:


1. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши таркиби 1-иловага биноан маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 13 июндаги

ПҚ-653-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида"ги 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорида:


а) 1-банддан "таркиби (1-илова) ва" сўзлари чиқарилсин;


б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 4-илованинг 3.1-банди қуйидаги таҳрирдаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"- грампластинкалар, аудио кассеталар ва лазерли дискларни ёзиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан эстрада жамоалари, яккахон ижрочилар ҳамда бошқа санъаткорларнинг қўшиғини ёзишда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган лицензиянинг талаб қилинишини назорат қилади;

юридик ва жисмоний шахслар гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиясиз ушбу фаолият билан шуғулланаётгани аниқланган тақдирда тегишли чоралар кўриш учун ваколатли органларга таклиф киритади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гастроль-концерт фаолиятини мувофиқлаштиради ва концерт дастурларини белгиланган тартибда бадиий экспертизадан ўтказиб, бир маротабалик гастроль-концерт гувоҳномасини беради;

гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияга эга бўлмаган эстрада жамоалари, яккахон ижрочилар ҳамда бошқа санъаткорларнинг ижросидаги қўшиқлар ва уларга ишланган мусиқий клипларни телевидение ва радио каналлари орқали узатилишининг олдини олиш чораларини кўради".


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати қўрсатишни, грампластинкалар, аудио кассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон қарори 2-иловасининг 7-банди "а" кичик банди қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"эстрада жамоалари, яккахон ижрочилар ҳамда бошқа санъаткорларнинг қўшиғини ёзишда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган лицензиянинг мавжудлиги".