Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.1991 й. 277-сон "Вилоятлардаги театрларнинг юбилейларини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.1991 й.

N 277




ВИЛОЯТЛАРДАГИ ТЕАТРЛАРНИНГ

ЮБИЛЕЙЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


1991 йилда Й. Охунбобоев номидаги Андижон вилоят, С. Айний номидаги Бухоро вилоят мусиқали драма ва комедия театрлари, Ю. Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театри, А. Мажидий номидаги Каттақўрғон шаҳар драма театри ташкил топганига 70 йил, Алишер Навоий номидаги Наманган вилоят, Ю. Шакаржонов номидаги Фарғона вилоят мусиқали драма ва комедия театри, М. Горький номидаги вилоятлараро Фарғона рус драма театрининг ташкил топганига 60 йил, 1992 йилда эса Огаҳий номидаги Хорозм вилоят мусиқали драма театри фаолиятига 70 йил тўлади.

Ўтган йиллар мобайнида мазкур театрлар меҳнаткашларнинг эстетик диди ва дунёқарашини шакллантиришда, томошабинларни ўзбек ва жаҳон драматургияси, мусиқали драма асарлари билан таништиришда самарали хизмат қилдилар.

Юқоридагиларни ҳисобга олиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг юқорида кўрсатилган театрлар юбилейларини вилоятлар билан ҳамкорликда 1991 йил ноябрь-декабрь ойларида, Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театри юбилейини эса 1992 йил май ойида нишонлаш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


2. Вилоятларнинг ижроия қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда:

- юқорида қайд этилган вилоятлар театрлари юбилей тадбирларини юксак савияда ва ташкилотчилик руҳида ўтказишни таъминласинлар ва бу тадбирларни Ўзбекистон театр санъатини кенг тарғиб қилишга қаратсинлар;

- театр биноларини таъмирлаш, атрофларини ободонлаштириш, уларни замонавий радио ва ёритиш жиҳозлари билан таъминлаш ишларини амалга оширсинлар;

- Ўзбекистон театр санъатини тарғиб этишда фаол иштирок этган, самарали хизмат қилган, ижодий баркамол театр ходимларини республика фаҳрий унвонларига ва фаҳрий ёрлиқларига тавсия этсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат телекўрсатув ва радиоэшиттириш қўмитаси, Ўзбекистон ахборот агентлиги, шунингдек бошқа оммавий ахборот воситаларининг барча вилоят театрларининг юбилей тантаналарини кенг ёритиш ишида фаол иштирок этиши таъминлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси барча вилоят театрларига плакат, буклет, таклифнома, дастур ва ҳоказоларни тайёрлашда ёрдам кўрсатсин



Ўзбекистон Республикаси

Вице-президенти                                                                      Ш. Мирсаидов