Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.1992 й. 267-сон "Ш.Р. Рашидов таваллудининг 75 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.1992 й.

N 267




Ш.Р. РАШИДОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 75

ЙИЛЛИГИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ВА УНИ ЎТКАЗИШ ҲАҚИДА



Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари, Тошкент шаҳри меҳнаткашлари, республика ижодкор зиёлилари ва кенг жамоатчиликнинг атоқли давлат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидович Рашидов туғилганига 75 йил тўлишини кенг нишонлаш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Юбилей комиссиясининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин. Комиссия бир ой муддат ичида Ш.Р. Рашидов таваллудининг 75 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқиб, уларни бажаришга киришсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 6-июндаги

267-сон қарорига

ИЛОВА



Атоқли давлат ва жамоат арбоби ёзувчи

Ш.Р. Рашидов таваллудининг 75 йиллигини

ўтказиш комиссиясининг

ТАРКИБИ

Жўрабеков И. Ҳ.


- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси


Убайдуллаев Ш. О.


- Ўзбекистон Республикаси Президенти аппаратининг масъул ходими, комиссия котиби


Комиссия аъзолари:

Абдиров Ч.


- Қорақалпоғистон Республикаси клиник ва тажриба тиббиёт илмий-тадқиқот илмгоҳининг директори,

академик


Абдураҳмонов П. М.


- Самарқанд вилояти ҳокими


Ботиров Э.


- Шароф Рашидов районидаги “Правда” давлат хўжалигининг бўлим бошқарувчиси


Ёдгоров Д. С.


- Бухоро вилояти ҳокими


Жалолов Б.


- Ўзбекистон халқ рассоми


Жамол Камол


- Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби


Жуманиёзов М.


- Хоразм вилояти ҳокими


Зулфия


- Ўзбекистон халқ шоираси


Мамарасулов С.

- Ўзбекистон Республикаси Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Муҳаммад Юсуф


- Шоир


Муҳаммаджонов 3.


- Ўзбекистон халқ артисти


Олимов Ў. 3.

- Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари


Орипов А.


- Ўзбекистон халқ шоири


Пайғамов А.


- Фарғона вилояти Ўзбекистон районидаги Ленин номли жамоа хўжалигининг раиси


Рапиғалиев Б.


- Наманган вилояти ҳокими


Расулов М. М.


- Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг биринчи котиби


Раҳимов Б.


- Уруш ва меҳнат фахрийси


Сайдалиев С. Д.


- Тошкент вилояти ҳокими


Салоҳиддинов М.


- Ўзбекистон Фанлар академиясининг президенти


Салимов О. У.


- Тошкент давлат техника университетининг ректори


Турсунов Э.


- Жиззах вилояти ҳокими


Умурзоқов М. Б.


- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Фозилбеков А. И.


- Тошкент шаҳар ҳокими


Файзуллаев И.


- Денов районидаги Собир Раҳимов номли жамоа хўжалигининг раиси, Ўзбекистон халқ депутати


Шукрулло


- Ўзбекистон халқ шоири


Холмирзаев Қ.


- Андижон вилояти ҳокими


Яхёев Ш. Ғ.


- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби


Яшин К. Н.


- Ўзбекистон халқ ёзувчиси, академик


Қаюмов М.


- Ўзбекистон кинематографчилар уюшмаси бошқарувининг биринчи котиби


Қорабоев М.


- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари