Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.1992 й. 497-сон "Баҳоуддин Нақшбандий таваллудининг 675 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.1992 й.

N 497




БАҲОУДДИН НАҚШБАНДИЙ

ТАВАЛЛУДИНИНГ 675 ЙИЛЛИГИГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ

ЎТКАЗИШ ҲАҚИДА



Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кўплаб фуқаролар, уламолар ва Мовароуннаҳр Мусулмонлари идорасининг 1993 йилда Шарқ халқлари тафаккури тараққиётига катта ҳисса қўшган аллома Баҳоуддин Нақшбандий таваллудининг 675 йиллигини нишонлаш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Юбилей комиссиясининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин. Комиссия бир ой муддат ичида Баҳоуддин Нақшбандий таваллудининг 675 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқиб, бажаришга киришсин.


3. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Мовароуннаҳр Мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Фанлар академияси тегишли ташкилотлар билан бирга 1993 йилда Бухоро шаҳрида Баҳоуддин Нақшбандий таваллудининг 675 йиллигига бағишланган анжуман ўтказсинлар.


4. Ўзбекистон Фанлар академияси ва Дин ишлари бўйича қўмитасига:

- мазкур сана муносабати билан 1993 йилнинг сентябрь ойида илмий конференция ўтказиш;

- "Нақшбандия таълимоти ва унинг жаҳоншумул аҳамияти" монографиясини ҳамда Абдураҳмон Жомийнинг "Нафаҳот ул-унс", Ас-Сафийнинг "Рашоҳот айн ул-ҳаёт" асарларидан нақшбандия таълимотига оид маълумотларни таржима этиб, уларни илмий шарҳлар билан нашр этиш топширилсин.


5. Бухоро вилояти ҳокимлигига Бухоро шаҳрида ва Баҳоуддин Нақшбандий туғилган Қасри Орифон қишлоғида унинг номини абадийлаштириш тадбирларини кўриш юклатилсин.


6. Мана шу тадбирларини ўтказиш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан йигирма беш миллион сўм ажратилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 28 октябрдаги

497-сон қарорига

ИЛОВА



Баҳоуддин Нақшбандий таваллудининг 675

йиллигини нишонлаш бўйича республика

ташкилий комиссияси аьзоларининг

РЎЙХАТИ

Самандаров Э. С.

-

Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, комиссия раиси


Абдуллаев А.

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси


Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

-

Мовароуннаҳр Мусулмонлари идорасининг раиси, муфтий


Ўринбоев А.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори


Иброҳимов Н.

-

Шарқшунослик институтининг ректори, комиссия котиби


Жамол Камол

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби


Ҳожи Мухтор Абдуллаев


-

Бухоро вилояти бош хатиби


Ҳайитметов А. Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Адабиёт институти бўлим мудири


Усмонов М. А.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Беруний номидаги Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими


Ҳасанов А. А.

-

Президент девони консультанти


Ёдгоров Д. С.

-

Бухоро вилояти ҳокими