Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2000 й. 17-сон "Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудининг ҳижрий сана бўйича 910 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.01.2000 й.
N 17
БУРҲОНИДДИН АЛ-МАРҒИНОНИЙ
ТАВАЛЛУДИНИНГ ҲИЖРИЙ САНА БЎЙИЧА
910 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Жаҳон халқларининг маънавий-диний тараққиётига, ҳуқуқшунослик илмининг ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома, нодир истеъдод эгаси Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудига ҳижрий сана бўйича 910 йил тўлиши муносабати билан унинг хотирасини абадийлаштириш, халқимизни аждодларимиз маънавий мероси билан яқиндан таништириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва жамоатчиликнинг 2000 йилда Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудинииг ҳижрий сана бўйича 910 йиллигини республикамизда кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудининиг ҳижрий сана бўйича 910 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Республика ташкилий қўмитасининг таркиби ҳамда юбилей тантаналарига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари режаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ташкилий қўмита тегишли вазирликлар, ҳокимликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда бир ой муддатда ушбу санага тайёргарлик кўрииш тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Бадиий академия ва Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда очиқ танлов асосида 2000 йилда Бурҳониддин ал-Марғиноний шарафига ёдгорлик мажмуи барпо этиш масаласи бўйича таклифлар тайёрласин ва уларни ташкилий қўмита тасдиғига киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда тегишли вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари билан биргаликда 2000 йилда "Бурҳониддин ал-Марғинонийнинг жаҳон фани ва маданияти тараққиётида тутган ўрни" мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Фанлар академияси билан биргаликда Бурҳониддин ал-Марғиноний яшаган давр фани ва маданиятига оид асарларни, шунингдек унинг асарлари намуналарини нашр этишни ўз режаларига киритсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, республика вазирликлари, идоралари, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалари бир ой муддатда Бурҳониддин ал-Марғинонийнинг жаҳон фани ва маданияти тарихида тутган ўрнини чуқур ўрганиш, тарғиб этиш бўйича ўз тадбирларини ишлаб чиқиб, амалга оширсинлар.
7. Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудининг ҳижрий сана бўйича 910 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита, Фарғона вилояти ҳокимлиги, ҳомийлик қилиш истагини билдирган хорижий ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг ўз улушларини қўшиш ҳақидаги таклиф-истаклари қўллаб-қувватлансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2000 йил 19 январдаги
17-сон қарорига
1-ИЛОВА
Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудининиг
ҳижрий сана бўйича 910 йиллигини нишонлашга
тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Республика
ташкилий қўмитасининг
ТАРКИБИ
Кароматов Ҳ. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси |
Мансуров А. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида) |
Жўраев Н. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида) |
Исаев А. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари |
Отабоев А. |
- |
Фарғона вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари |
Шодиев Б. |
- |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси раҳбари, ташкилий қўмита масъул котиби |
Абдуллаев Ф. |
- |
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори |
Азимов Р. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири |
Баҳромов А. |
- |
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий |
Болиев А. |
- |
Республика "Маънавият ва маърифат" кенгаши масъул котиби |
Жўраев Х. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири |
Жўраев Т. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти |
Иброҳимов Н. |
- |
Тошкент Давлат шарқшунослик институти ректори |
Икромов А. |
- |
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси масъул котиби |
Комилов А. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири |
Кўчимов А. |
- |
Ўзбекистон Телерадиокомпанияси раиси |
Мурод Муҳаммад Дўст |
- |
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори |
Орипов А. |
- |
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси |
Парпиев Б. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари |
Рўзметов А. |
- |
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори |
Собиров Ф. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита раиси |
Тўлаганов К. |
- |
Тошкент шаҳар ҳокими |
Тўхтаев А. |
- |
Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси раиси |
Хайруллаев М. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси шарқшунослик институти директори |
Шоғуломов Р. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси |
Юнусов Т. |
- |
"Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси раиси |
Қўзиев Т. |
- |
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси |
Ҳусанбоев Б. |
- |
"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси |
Эслатма: ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига шу лавозимга янги тайинланган шахс киритилади.
2000 йил 19 январдаги
17-сон қарорига
2-ИЛОВА
Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудининг
ҳижрий сана бўйича 910 йиллигини нишонлашга
тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари
РЕЖАСИ
Т/р |
Бажариладиган ишлар |
Бажариш муддати |
Бажариш учун масъуллар |
I. ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ |
|||
1. |
Фарғона вилоятида Бурҳониддин ал-Марғиноний ёдгорлик мажмуини барпо этиш |
2000 йил август |
Маданият ишлари вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия |
2. |
Бурҳониддин ал-Марғиноний ёдгорлик мажмуининг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш |
2000 йил февраль |
Маданият ишлари вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги |
II. ХАЛҚАРО ТАДБИРЛАР |
|||
1. |
"Бурхониддин ал-Марғинонийнинг жаҳон фани ва маданияти тараққиётида тутган ўрни" мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ва юбилей тантаналарини ўтказиш |
2000 йил октябрь |
Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ЮНЕСКО миллий комиссияси |
III. НАШР ИШЛАРИ |
|||
1. |
Чоп этиладиган асарлар рўйхатини тайёрлаш ва тасдиқлаш |
2000 йил январь |
Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси, "Олтин мерос" жамғармаси |
2. |
Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудининг ҳижрий сана бўйича 910 йиллигига бағишланган почта маркаси, хатжилдлар, плакат ва альбомлар, эсдалик совғалари, тақвим ва бошқа маҳсулотлар рўйхатини тузиш, уларнинг эскиз ва нусхаларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш режа ва жадвалларини тузиш ҳамда ташкилий қўмитада тасдиқлаш |
2000 йил февраль |
"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси, Почта ва телекоммуникациялар агентлиги, "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни, "Ўзбексавдо" компанияси, "Ўзбекбирлашув" компанияси |
3. |
"Бурҳониддин ал-Марғинонийнинг жаҳон фани ва маданияти тараққиётида тутган ўрни" мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция тезисларини нашрга тайёрлаш |
2000 йил май |
Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси |
4. |
Бурҳониддин ал-Марғиноний ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида илмий-оммабоп асарлар яратиш |
2000 йил июль |
Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси, "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни |
IV. ОММАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР |
|||
1. |
Бурҳониддин ал-Марғиноний ҳаёти ва фаолиятига бағишланган бадиий кўргазма ташкил этиш |
2000 йил октябрь |
Бадиий академия, Маданият ишлари вазирлиги, Фанлар академияси |
2. |
Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида Бурхониддин ал-Марғиноний таваллудининг ҳижрий сана бўйича 910 йиллигига бағишланган республика илмий-амалий анжуманларини ўтказиш |
2000 йил давомида |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика "Маънавият ва маърифат" кенгаши |
3. |
Бурҳониддин ал-Марғиноний ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи туркум кўрсатувлар, эшиттиришлар ва оммавий ахборот воситалари орқали мақолалар бериб бориш |
2000 йил давомида |
"Ўзтелерадио" компанияси, ЎзА, Ташқи ишлар вазирлиги, Республика "Маънавият ва маърифат" кенгаши, ижодий уюшмалар, оммавий ахборот воситалари |
4. |
Бурҳониддин ал-Марғиноний ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар дастурини тайёрлаш ҳамда уларни кенг тарғиб қилиш |
2000 йил давомида |
"Ўзтелерадио" компанияси |
5. |
Бурҳониддин ал-Марғиноний ҳаёти ва фаолияти тўғрисида ҳужжатли фильм яратиш |
2000 йил давомида |
"Ўзбеккино" компанияси |
V. ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР |
|||
1. |
Ташкилий қўмита мажлиси кун тартиби масалаларини тайёрлаш, баён қарорлари ижросини назорат қилиш |
Доимий |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси |
2. |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар томонидан Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудини нишонлаш бўйича ўз иш режаларини тузиш ва уларни амалга ошириш |
Доимий |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, ижодий уюшмалар, жамоат ташкилотлари |
3. |
"Бурҳониддин ал-Марғинонийнинг жаҳон фани ва маданияти тараққиётида тутган ўрни мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция қатнашчиларига таклифномалар жўнатиш |
2000 йил февраль |
Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси |
4. |
"Бурҳониддин ал-Марғинонийнинг жаҳон фани ва маданияти тараққиётида тутган ўрни" мавзуида ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференциянинг илмий дастурини тайёрлаш ва ташкилий қўмитага тақдим этиш |
2000 йил февраль |
Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги |
5. |
Конференцияга таклиф этиладиган хорижий қатнашчилар рўйхатини, шунингдек, уларнинг Ўзбекистонда бўлиши дастурини ташкилий қўмита тасдиғига киритиш: - хорижий ва МДҲ мамлакатларидан қатнашчилар рўйхати; - ўзбекистонлик олимлар ва дин арбоблари рўйхати; - қабул маросими иштирокчилари рўйхати; - расмий делегация аъзолари рўйхати; - дипломатик корпус вакиллари рўйхати; - оммавий ахборот воситалари вакиллари рўйхати; - кутиб олиш ва кузатиш тартиби; - эсдалик совғалар рўйхатини ташкилий қўмитага тақдим этиш |
2000 йил август |
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси |
6. |
Конференция иштирокчиларини меҳмонхоналар, транспорт воситалари билан таъминлаш, авиачипталарга, автотранспорт воситаларига буюртма бериш |
2000 йил сентябрь |
Фанлар академияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси |
7. |
Риштон тумани ва Марғилон шаҳарларида ўтадиган тантаналар дастурларини ишлаб чиқиш |
2000 йил июнь |
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги |
8. |
Бурҳониддин ал-Марғиноний туғилган ва яшаган жойларга саёҳатлар уюштириш |
2000 йилда |
"Ўзбектуризм" миллий компанияси |
9. |
Бурҳониддин ал-Марғиноний номини абадийлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш |
2000 йил январь |
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги |
VI. РЕСПУБЛИКА ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАР
|
|||
1. |
Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудининг ҳижрий сана бўйича 910 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш муносабати билан бюджетдан сарфланадиган харажатлар сметасини ҳамда бошқа манбалар, шунингдек, ҳомийлик улушларининг аниқ режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш |
2000 йил январь |
Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги |
2. |
Бурҳониддин ал-Марғиноний ёдгорлик мажмуини барпо этиш учун ажратиладиган маблағлар сметасини ташкилий қўмита муҳокамасига киритиш |
2000 йил январь |
Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги |