Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.2007 й. 55-сон "Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.2007 й.

N 55



СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ

СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва солиқ маслаҳати соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш учун зарур норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги солиқ маслаҳати соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгилансин, унга:

солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш юклансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Солиқ сиёсати бошқармаси таркибида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сонини икки нафарга кўпайтирган ҳолда, солиқ маслаҳати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни таъминлаш бўлими ташкил этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш бўйича, шу жумладан республиканинг барча минтақаларида тегишли малакага эга бўлган мутахассислар учун уларга солиқ маслаҳати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини тушунтириш юзасидан мунтазам равишда амалий семинарлар ўтказишни назарда тутувчи тадбирлар комплексини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек 2007 йил мобайнида уларнинг амалга оширилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан, солиқ маслаҳати соҳасидаги мутахассислардан ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи Солиқ маслаҳати бўйича кенгашни ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ маслаҳати бўйича кенгаш тўғрисидаги низомни, Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни, Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни, солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқитиш дастурини, шунингдек солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни тартибга солувчи бошқа идоравий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 12-сон, 111-модда.