Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.03.2005 й. ПФ-3588-сон "Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.03.2005 й.

N ПФ-3588



ХАЛҚ БАДИИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИКЛАРИ

ВА     АМАЛИЙ     САНЪАТИНИ     ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини ривожлантиришни рағбатлантириш, халқ ижодиёти соҳасига аҳолининг кенг қатламларини жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги "Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-1741-сонли Фармонининг 2-бандида кўзда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2008 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилсин.


2. Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий-безак санъати буюмлари асосий турларининг янгиланган рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1741-сонли Фармонига илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 12-13-сон, 90-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 3-4-сон, 129-модда