Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.08.2012 й. ПФ-4462-сон "Лондон шаҳрида бўлиб ўтган XXX ёзги Олимпиада ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчиларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

14.08.2012 й.

N ПФ-4462




ЛОНДОН ШАҲРИДА БЎЛИБ ЎТГАН

XXX ЁЗГИ ОЛИМПИАДА ЎЙИНЛАРИДА

ЮКСАК      НАТИЖАЛАРГА      ЭРИШГАН

СПОРТЧИЛАРИМИЗДАН БИР ГУРУҲИНИ

МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА



Лондон шаҳрида бўлиб ўтган XXX ёзги Олимпиада ўйинларида эришган ютуқлари билан Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин ва иловага мувофиқ рағбатлантирилсин:



"Ўзбекистон ифтихори"


Собиров Ришод Рашидович - Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Тигиев Сослан Вазноевич - Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси



"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи"


Атоев Аббос Абдураззоқович - Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси


Юртимизнинг спорт соҳасидаги шон-шуҳратини юксалтириш ишига қўшган улкан ҳиссаси, Олимпиада ўйинларида юксак натижаларга эришгани учун мукофотлансин ва иловага мувофиқ рағбатлантирилсин:



"Эл-юрт ҳурмати" ордени билан


Таймазов Артур Борисович - Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 14 августдаги

ПФ-4462-сон Фармонига

ИЛОВА


"МАLIBU" автомашинаси билан:


1. Таймазов Артур Борисович - Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси



"LACETTI" автомашинаси билан:


2. Собиров Ришод Рашидович - Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси


3. Тигиев Сослан Вазноевич - Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси


4. Атоев Аббос Абдураззоқович - Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2012 йил, 8-сон, 225-модда