Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2003 й. 315-сон "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2003 й.

N 315


ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП

МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАРНИНГ МУОМАЛАДА

БЎЛИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ФАОЛИЯТНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида" ҳамда "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш давлат комиссияси билан келишган ҳолда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш юзасидан хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт комиссияларининг шахсий таркибини ва улар тўғрисидаги низомни тасдиқласинлар;

2003 йил 1 октябргача ушбу қарор талабларига мувофиқ юридик шахсларга гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш) фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига лицензиялар берилишини таъминласинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки, белгиланган тартибда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш) фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда белгиланган муддатларда лицензия олмаган юридик шахслар гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш) ҳуқуқидан қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳрум қилинадилар.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида" 2001 йил 29 январдаги 56-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 7-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири котибиятига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ф.Ғ. Назиров ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири З.А. Алматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                               Ў. Султонов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 7, 63-модда.