Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 25.05.2000 й. 72-II-сон "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.2000 й.

N 72-II


"ФАОЛИЯТНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ

ТАРТИБИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда 2000 йилнинг 1 сентябридан эътиборан амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар Ўзбекистон Республикасаи амалдаги қонун ҳужжатларининг ушбу Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                         Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2000 й., 5-6-сон, 143-модда