Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.11.2003 й. 489-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 6 ноябрдаги

489-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ионлаштирувчи нурланиш манбалари

муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият

турларини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомга мувофиқ ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятнинг қуйидаги турлари лицензияланиши керак:

ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш, барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш, улар учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини яратиш ва тайёрлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиш.


2. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.

"Ўзсаноатконтехназорат" агентлиги (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.


3. Ишчи орган лицензия бериш (амал қилиш муддатини узайтириш) тўғрисидаги аризаларни тегишли ҳужжатлар билан қабул қилади, улар бўйича эксперт хулосаси, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисида Комиссия қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди, лицензияларни расмийлаштиради ва қайта расмийлаштиради, лицензия битимлари тузади, лицензия реестрларини юритади, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади, лицензияларнинг амал қилинишини тўхтатиб қўяди ва тиклайди.


4. Фақат юридик шахслар лицензия талабгори бўлиши мумкин.


5. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.


6. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензия 5 йилдан кам муддатга фақат лицензия талабгорининг аризасига кўра берилиши мумкин.



II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Қуйидагилар ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

лицензиатлар томонидан радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш қоидалари, санитария нормалари, радиациявий хавфсизлик қоидалари ва гигиена нормативларига, давлат стандартларига мажбурий риоя қилиниши;

лицензия талабгорида унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, тегишли белгиланган талабларга жавоб берувчи фаолиятнинг лицензияланадиган турини бажариш учун мўлжалланган бинолар (ишлаб чиқариш хоналари, омборлар ва бошқалар) мавжудлиги;

фаолиятнинг лицензияланадиган турини бажариш учун зарур моддий-техника базаси, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар мавжудлиги;

радиациявий хавфсизлик хизмати мавжудлиги;

иш жойларида, хоналарда, ишлаб чиқариш ҳудудларида, санитария-муҳофаза зоналарида ва кузатув зоналарида, шунингдек ионлаштирувчи нурланиш манбалари чиқарилиши, ташланиши ва улар кўмилган жойларда радиациявий ҳолат устидан ишлаб чиқариш назорати амалга оширилиши;

қўлланилмайдиган ионлаштирувчи нурланиш манбалари кўмиб ташланишини таъминлаш;

ионлаштирувчи нурланиш манбалари ҳисобланган маҳсулотлар, материаллар ва моддалар, технологик жараёнларнинг радиациявий хавфсизлигини асослаш ва баҳолаш ишлари олиб борилиши;

радиациявий авария юз берганда радиациявий хавфсизликни таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар мавжудлиги;

лицензияланадиган фаолият бўйича ишларни бевосита бажарувчи ходимларда тегишли олий ёки ўрта махсус маълумот мавжудлиги;

сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм юзасидан ҳисобда турувчи ходимлар, шунингдек ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасида қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимлар йўқлиги;

ишлаб чиқариш раҳбарлари, ишлаб чиқариш назорати хизмати ходимлари, мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш;

фаолиятнинг лицензияланадиган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши;

ходимлар нурланишининг якка тартибдаги дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш;

ходимларни иш жойларидаги ионлаштирувчи нурланиш даражалари ва улар томонидан олинган якка тартибдаги нурланиш дозаси миқдори тўғрисида мунтазам хабардор қилиш;

юридик шахс штатида фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича камида 3 йил иш стажига эга бўлган камида уч мутахассис мавжудлиги.


8. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 7-бандида санаб ўтилган лицензия талаблари ва шартларидан келиб чиқувчи аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг (унинг бир қисмининг) юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат;

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

лицензияланадиган фаолият ишлари билан бевосита шуғулланадиган ходимлар рўйхати, унда уларнинг маълумоти бўйича мутахассислиги, эгаллаб турган лавозими, лицензияланадиган фаолият тури бўйича иш стажи кўрсатилади;

лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгорининг йиғимни тўлаганини тасдиқловчи ҳужжат;

лицензия талабгори томонидан лицензия олиш учун қўйиладиган талаблар ва шартларнинг бажариш имкониятини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.


10. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


11. Ҳужжатлар ишчи органга лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар ишчи гуруҳ масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).


12. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


13. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензиатнинг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси ишчи органнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.


14. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

Ишчи гуруҳ ариза олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан тасдиқлаш учун Комиссияга тақдим этади.

Ишчи орган лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун кўрсатиб ўтилган муддат доирасида:

лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун мавжуд шарт-шароитларни жойларга чиқиб баҳолаш;

тегишли хулосалар тайёрлаш учун шартнома асосида экспертларни жалб этиш ҳуқуқига эга.

Комиссия ишчи гуруҳнинг таклифи олинган кундан кейин ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.


15. Ишчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

Лицензия битими ишчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини ишчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва ишчи орган учун бир нусхадан тузилади.


16. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари ишчи орган томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва ишчи орган буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Ишчи орган раҳбари лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.

Лицензиялар ишчи орган томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.


17. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.


18. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида ишчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


19. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи органнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).


21. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Айни вақтда ишчи орган ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш кун мобайнида улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан тасдиқлаш учун Комиссияга тақдим этади.

Комиссия ишчи орган таклифи олингандан кейин беш кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ

УЗАЙТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ


22. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда ишчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.


23. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


24. Лицензияни қайта расмийлаштиришда ишчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш ишчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.


25. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ишчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.


26. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.

Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.



VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


27. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат ишчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда ишчи орган ўз ваколатлари доирасида:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритиш.


29. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида ишчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси ишчи органда қолади.



VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ишчи орган томонидан амалга оширилади.

Ишчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, ишчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.


31. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.


32. Лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилишнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


33. Ишчи орган лицензиялар реестрини юритади. реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензияни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияни бекор қилиш асослари ва санаси;

дубликат бериш асослари ва санаси.


34. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар ишчи органдан ҳақини тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидирлар.

Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензиялар реестридан маълумотлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига бепул берилади.



IХ. ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


35. Лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.


35. Лицензия берганлик учун давлат божи республика бюджетига ўтказилади.






Низомга

ИЛОВА



Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада

бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари







1-

босқич

Лицензия талабгори -

юридик шахс

1. Лицензия олиш учун Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ишчи органга ("Ўзсаноатконтехназорат" агентлиги) ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

Лицензия талабгори хоҳишига кўра


































2-

босқич

Ишчи орган "Ўзсаноат-контехназорат" агентлиги


1. "Ўзсаноатконтехназорат" агентлиги масъул ходими ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади)

2. Эксперт хулосаси тайёрлайди лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарор протоколининг тегишли лойиҳаси билан тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш комиссияга (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) киритади.

3. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда хулоса тайёрлайди.

- ҳужжатларни қабул қилиш кунида



- ариза олинган кундан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда


- ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 5 кун мобайнида





























3-

босқич




Комиссия


1. "Ўзсаноатконтехназорат" агентлигининг лицензия талабгорига лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқади ва Комиссия қарори протоколини тасдиқлайди.

2. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

3. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда "Ўзсаноатконтехназорат" агентлигининг таклифини кўриб чиқади.


-"Ўзсаноатконтехназорат" агентлигининг таклифи олинган кундан бошлаб 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда


"Ўзсаноатконтехназорат" агентлигининг қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифи олингандан кейин 5 кун мобайнида































4-

босқич

Ишчи орган "Ўзсаноат-контехназорат" агентлиги


1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги хабар билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3.Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

- тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида














































Лицензиат

"Ўзсаноатконтехназорат" агентлигига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай



































5-

босқич

















Лицензия талабгори

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

- лицензия бериш рад этилганлиги тўғриси-даги билдиришномада кўрсатилган муддатда



































6-

босқич

Ишчи орган "Ўзсаноат-контехназорат" агентлиги


1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Лицензияни лицензиатга беради.

- лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин бир кун муддатда


- лицензия имзолангандан кейин бир кун муддатда





























7-

босқич



Комиссия раиси

(унинг ўринбосари)



"Ўзсаноатконтехназорат" агентлиги томонидан расмийлаштирилган лицензияларни имзолайди.


- лицензия расмий-лаштирилгандан кейин бир кун муддатда