Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.11.2003 й. 489-сон "Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2003 й.

N 489



ИОНЛАШТИРУВЧИ НУРЛАНИШ МАНБАЛАРИ

МУОМАЛАДА БЎЛАДИГАН СОҲАЛАРДАГИ

ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Вазирлар Маҳкамасининг ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш комиссияси:

икки ҳафта муддатда Комиссия тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқ лицензияланадиган фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахслар рўйхатини белгиласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 6 ноябрдаги

489-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг ионлаштирувчи

нурланиш манбалари муомалада бўладиган

соҳалардаги фаолият турларини

лицензиялаш комиссияси

ТАРКИБИ

Юнусов Р.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси

Саидов Р.Т.

-

"Ўзсаноатконтехназорат" агентлигининг бош директори, Комиссия раисининг ўринбосари

Юнусов А.Н.

-

Вазирлар Маҳкамасининг етакчи мутахассиси, масъул котиб

Комиссия аъзолари:

Йўлдошев Б.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти

Шеримбетов Х.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси

Аҳмедов Н.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси раиси

Саидов А.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

Саматов П.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари

Усмонов А.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари

Ниёзматов Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 11, 111-модда.