Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.1997 й. 99-сон "Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар)" бериш тартиби тўғрисида низом"га қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.02.1997 й.

N 99



"КОРХОНАЛАР (ТАШКИЛОТЛАР)ГА

ФАОЛИЯТИНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ

БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ

БЕРАДИГАН МАХСУС РУХСАТНОМАЛАР

(ЛИЦЕНЗИЯЛАР)" БЕРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА НИЗОМ"ГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 23-модда) қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш


Вазирлар Маҳкамаси


Тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга бадиий хизмат кўрсатиш (концерт қўйиш)


Вазирлар Маҳкамаси


Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазер дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш


Вазирлар Маҳкамаси


Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазер дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш

Вазирлар Маҳкамаси

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 2, 7-модда.