Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.1994 й. 439-сон "Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.1994 й.

N 439



КОРХОНАЛАР (ТАШКИЛОТЛАР)ГА ФАОЛИЯТНИНГ

АЙРИМ ТУРЛАРИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ

БЕРУВЧИ МАХСУС РУХСАТНОМАЛАР (ЛИЦЕНЗИЯЛАР)

БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Республика қийматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачилари, компаниялар, фондлар, маслаҳатчилар, депозитарийлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган корхоналар (ташкилот) га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-банди ўттиз учинчи хат бошидаги жадвалдаги "Марказий банк" сўзлари "Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 8, 42-модда.