Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2013 й. 169-сон "Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларга ўқитиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.06.2013 й.

N 169


НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ЧЕТ

ТИЛЛАРГА ЎҚИТИШ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИНИ СОДДАЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек чет тилларни ўрганиш имконини янада кенгайтиришни таъминлаш, нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўқитиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, вилоятлар халқ таълими бошқармаларига ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларга ўқитиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш юзасидан лицензиялаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг олиб бориш вазифалари юклансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 24 июнь, 25-сон, 324-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 6-сон, 39-модда