Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2014 й. 29-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.2014 й.

N 29



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

2003 ЙИЛ 24 СЕНТЯБРДАГИ 410-СОН ҚАРОРИ

БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН МУДОФАА ОБЪЕКТЛАРИНИ

ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ, ҚУРИШ, УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ВА УЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА


Мудофаа объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш, шунингдек мудофаа объектларида режим талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг II бўлимига қуйидаги мазмундаги 6-1-банд қўшилсин:

"6-1. Мудофаа объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича бош пудратчи ҳисобланадиган лицензиат томонидан мудофаа объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашга доир тегишли фаолият турларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган субпудрат ташкилотларини жалб этиш қуйидаги талаблар ва шартларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:

субпудрат ташкилотларини мудофаа объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ишларини бажаришга жалб этишга лойиҳа-смета ҳужжатларининг алоҳида бўлимлари бўйича йўл қўйилади;

субпудрат ташкилотларига лойиҳа-смета ҳужжатлари фақат уларга тааллуқли қисми бўйича тақдим этилиши мумкин;

субпудрат ташкилотларининг ходимлари мудофаа объектлари ҳудудига уларнинг рўйхатлари белгиланган тартибда келишилгандан кейин киритилади;

лицензиат субпудрат ташкилотлари ва уларнинг ходимлари томонидан объект режими билан белгиланган қоидаларга риоя этилиши, шунингдек давлат сирларини сақлашнинг таъминланиши учун тўлиқ жавоб беради.".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 февраль, 8-сон, 81-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 2-сон, 13-модда