Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2010 й. 253-сон "Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.11.2010 й.

N 253


БОЖ ОЛИНМАЙДИГАН САВДО

ДЎКОНИ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Бож олинмайдиган савдо дўконлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 124-модда) билан тасдиқланган Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 19 ноябрдаги

253-сон қарорига

ИЛОВА



Бож олинмайдиган савдо дўкони

фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Бож олинмайдиган савдо дўкони икки турга бўлинади:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони - Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига кириб келаётган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди доирасидан чиқиб кетаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келинган хорижий товарларни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқадиган товарларни эркин алмаштириладиган валютада сотиш, шу жумладан, жойнинг ўзида истеъмол қилиш учун чакана сотиш учун мўлжалланган;

б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони - хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотлар ва уларга тенглаштирилган ушбу ташкилотларнинг ваколатхоналарига, хорижий ходимларига, шунингдек улар билан бирга яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган уларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келинган хорижий товарларни эркин алмаштириладиган валютага сотишга (шахсий фойдаланишга) мўлжалланган.

Акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи солинмайдиган товарларни божсиз олиб кириш нормаси ва олиб кириш нормаси жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқарисидан олиб кириладиган ва унинг томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига киришда бож олинмайдиган савдо дўконларидан сотиб олинган товарларнинг жамига нисбатан қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида акциз остидаги товарларни харид қилишнинг чекланган нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади".


2. 3-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "Бож олинмайдиган савдо дўкони" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари Тошкент шаҳрида ва давлат божхона хизмати органлари томонидан белгиланадиган жойларда очилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин".


3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилиши чекланган товарлар бож олинмайдиган савдо дўкони режимида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни сотиш фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгандан кейин амалга оширилади. Бунда Назорат-касса машиналари давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машинасининг товар сотилганлигини тасдиқлайдиган чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

касса чеки рақами;

рейснинг рақами ва харидорнинг самолётдаги жойи рақами (ҳавода ташишда);

харид қилинган вақт ва сана;

сотиладиган товарнинг номи, нархи ва миқдори;

сотувчи томонидан олинган хорижий валюта суммаси;

касса аппарати рақами;

бож олинмайдиган савдо дўконининг номи;

солиқ тўловчининг - бож олинмайдиган савдо дўкони эгасининг солиқ тўловчининг индивидуал рақами.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконида товарларни сотиш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда берилган аккредитация карточкаси тақдим этилганидан кейин амалга оширилади. Бунда Назорат-касса машиналари давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машинасининг товар сотилганлигини тасдиқлайдиган чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

касса чеки рақами;

бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси - юридик шахснинг номи, унинг юридик манзили;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида берилган аккредитация карточкасининг тоифаси, рақами, ходимнинг ёки унинг оила аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, карточка ким томонидан берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилиши керак;

харид қилинган вақт ва сана;

товарнинг номи, миқдори, биттасининг қиймати, умумий қиймати;

касса аппарати рақами;

солиқ тўловчининг - бож олинмайдиган савдо дўкони эгасининг солиқ тўловчининг индивидуал рақами".


4. Қуйидаги мазмундаги 5-1-банд қўшилсин:

"5-1. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар бож олинмайдиган савдо дўконларидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада тузиладиган буюртманомалар асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун товарларни сотиб олишлари мумкин.

Буюртманоманинг бир нусхаси бож олинмайдиган савдо дўконида сақланади, иккинчи нусхаси харидорга қайтарилади.

Буюртманомада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг, халқаро ташкилот ваколатхонасининг ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи;

хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг харидни амалга ошириш ваколати берилган шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми, тоифаси, шунингдек аккредитация карточкаси рақами;

товарнинг номи, миқдори, биттасининг қиймати, умумий қиймати;

буюртманома тузилган сана;

хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхона бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси;

товарларни сотиб олиш мақсади".


5. 6-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - саккизинчи хатбошилар ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"давлат асллик тамғасига эга бўлмаган қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларга ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган хорижий шахсларга бож олинмайдиган савдо дўконларида товарлар сотишга (сотиб олишга) рухсат берилмайди".


6. 11-банднинг тўртинчи хатбошидаги "аэропорт, порт ҳудуди, Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтказиш манзили доирасида" сўзлари "божхона назорати зонасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 12-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Товарларнинг бир бож олинмайдиган савдо дўконидан бошқа бож олинмайдиган савдо дўконига кўчирилиши фақат товарларнинг бир божхона омборидан бошқа божхона омборига кўчирилиши учун назарда тутилган тартибда давлат божхона хизмати органининг рухсати билан амалга оширилади".


8. 14-банднинг иккинчи хатбошига "бож олинмайдиган савдо дўконининг" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун" сўзлари қўшилсин.


9. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари божхона назорати зонасида жойлаштирилиши керак (паспорт назорати линияси ташқарисида божхона назорати линиясигача алоҳида - Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келадиган жисмоний шахслар учун, шунингдек паспорт назорати линияси ташқарисида - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахслар учун).

Кўрсатиб ўтилган бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларнинг ушбу залларга киришини истисно этадиган тарзда жойлаштирилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари бож олинмайдиган савдо дўкони жойлашган божхона органи фаолияти зонасида бўлиши керак".


10. 17-банднинг ўнинчи хатбошидаги "хорижий валютадаги" сўзларидан кейин "банк пластик ва кредит карточкалари ёки хорижий валютадаги банк ўтказмалари" сўзлари қўшилсин.


11. 19-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"бож олинмайдиган савдо дўконининг божхона режими остида жойлаштирилган товарлар йўқотилган тақдирда ёхуд улардан бож олинмайдиган савдо дўконида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахсларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган хорижий шахсларга чаканалаб сотилгандан бошқа мақсадларда фойдаланилганда бундай товарларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва шаклларга мувофиқ божхона божлари тўланиши учун".


12. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Лицензия бериш мазкур Низомга 2-иловадаги схемага биноан амалга оширилади".


13. Қуйидаги мазмундаги 1-илова қўшилсин:


"Бож олинмайдиган савдо дўкони

фаолиятини лицензиялаш

тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Бож олинмайдиган савдо дўконларида

товарларни сотиб олишга

БУЮРТМАНОМА

              

(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро

        

ташкилот ваколатхонасининг ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи)

            


ваколатини бераман

(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг харидни амалга ошириш ваколати берилган шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми, тоифаси, шунингдек аккредитация карточкаси рақами)


Қуйидаги товарларни


сотиб олиш учун


(товарларни сотиб олишнинг мақсади)


Т/р

Товарнинг номи


Миқдори


Биттасининг

қиймати


Умумий

қиймати


1.




2.




3.




4.







(буюртманома тузилган сана)


хорижий давлатнинг дипломатик ёки

консуллик муассасаси, халқаро ташкилот

ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган

ваколатхона бошлиғининг фамилияси,

исми, отасининг исми, имзоси)".

14. Низомга иловадаги гриф қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 2-илова".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 47-сон, 425-модда.


“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами”, 2010 йил, 11-сон, 60-модда