Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2003 й. 523-сон "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2003 й.

N 523



БОЖХОНА ОМБОРИ, ЭРКИН ОМБОР

ВА БОЖ ОЛИНМАЙДИГАН САВДО ДЎКОНИ

ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси икки ҳафта муддатда:

лицензиялар бериш тўғрисидаги хулосаларни тайёрлаш бўйича тегишли эксперт комиссиялари таркибини ва улар тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорига илованинг 12-14, 18-21-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М.Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў.Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 11, 124-модда.