Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 09.12.1992 й. 735-XII-сон "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.1992 й.

N 735-XII



"АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ойлик муддат ичида:

"Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонун ижросини таъминловчи зарур меъёрий ҳужжатлар тайёрласин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ўзлари чиқарган, ушбу Қонунга зид келувчи меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

бир ойлик муддат ичида:

Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатаси тўғрисида муваққат низомни тайёрласин ва уни тасдиқласин.

йиллик ҳисоботлар билан бир вақтда ана шу ҳисоботларнинг мукаммаллигига доир аудиторлик хулосалари тақдим этиши шарт бўлган корхоналар ва ташкилотлар доирасини белгиласин.


3. Аудиторлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган корхоналар (ташкилотлар) махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилсин (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992 йил 14 январда қабул қилган "Корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида"ги 516-XII-сонли қарор).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш. Йўлдошев