Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2003 й. 33-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнеси ва халқаро туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 2 сентябрдаги 310-сон қарорини қисман ўзгартириш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2003 й.

N 33



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МЕҲМОНХОНА БИЗНЕСИ ВА ХАЛҚАРО ТУРИЗМНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2002 ЙИЛ 2 СЕНТЯБРДАГИ 310-СОН

ҚАРОРИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ ҲАҚИДА



Меҳмонхона комплексларини реконструкция қилишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнеси ва халқаро туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 2 сентябрдаги 310-сон қарорининг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Ўзбектуризм" компаниясининг буюртманомалари бўйича меҳмонхоналарни реконструкция қилиш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқариш ишларини амалга оширишда қатнашиш учун тузилган муддатли меҳнат контрактлари амал қилиши даврида жалб қилинадиган хорижий мутахассисларнинг давлат божлари ундирилмасдан вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин, шунингдек муддатли меҳнат контрактлари амал қилиши даврида республиканинг бошқа минтақаларидан жалб этиладиган маҳаллий мутахассисларнинг рўйхатдан ўтказилишини ва рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                   Ў. Султонов