Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2012 й. 299-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг туризм фаолиятини лицензиялаш комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.10.2012 й.

N 299



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ТУРИЗМ

ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ КОМИССИЯСИ

ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 7 августдаги ПҚ-1798-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2012 йил 7 августдаги ПҚ-1799-сон қарорлари)" 2012 йил 6 сентябрдаги 261-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг туризм фаолиятини лицензиялаш комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 497-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 113-модда) билан тасдиқланган Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 8-бандининг олтинчи хатбошисидаги "миқдори тўғрисидаги банк маълумотномаси" сўзлари "миқдорини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 41-42-сон, 486-модда




Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 18 октябрдаги

299-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

туризм фаолиятини лицензиялаш комиссияси

ТАРКИБИ

Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси


Ғаниев Э.М.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, комиссия раисининг ўринбосари


Маткаримов А.З.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг етакчи мутахассиси, комиссиянинг масъул котиби




Комиссия аъзолари:


Ризаев Ф.М.

-

"Ўзбектуризм" миллий компаниясининг раиси


Усманов А.А.

-

Адлия вазирининг ўринбосари


Мирфайзиев М.М.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Қўчқоров Ж.А.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Абдусаматов Б.Х.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари


Темирходжаев А.П.

-

"Ўзбектуризм" миллий компаниясининг раисининг ўринбосари


Лавозимига кўра

-

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармаси бошлиғи


Лавозимига кўра

-

Миллий хавфсизлик хизматининг Бош бошқармаси бошлиғи


Алиев А.И.

-

Давлат солиқ қўмитасининг Бош бошқармаси бошлиғи


Изоҳ.

Комиссия таркибига кирувчи шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.