Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 106-сон, "Ўзбектуризм" миллий компаниясининг 19-сон "Сайёҳларга хизмат кўрсатилгани учун туристик фирма ва меҳмонхона хўжаликларидан ундириладиган туристик йиғимлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 29.08.2004 й. Қарори (АВ томонидан 13.09.2004 й. 1407-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.09.2004 й.

N 1407

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.08.2004 й.

N 106

"ЎЗБЕКТУРИЗМ"

МИЛЛИЙ КОМПАНИЯСИНИНГ

29.08.2004 й.

N 19

ҚАРОРИ



Сайёҳларга хизмат кўрсатилгани учун туристик

фирма ва меҳмонхона хўжаликларидан ундириладиган

туристик йиғимлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 23 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 июлдаги "Ўзбектуризм" миллий компанияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 360-сон қарорининг 6-бандини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 30-сон, 346-модда) бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва "Ўзбектуризм" миллий компанияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сайёҳларга хизмат кўрсатилгани учун туристик фирма ва меҳмонхона хўжаликларидан ундириладиган туристик йиғимлар тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.

Молия вазири

С. Раҳимов

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси

Б. Хусанбоев

*) Илова рус тилидаги матнда берилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 37-сон, 413-модда.