Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.1991 й. 11-сон "Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида илмий, муҳандис ва бошқарув кадрларини тайёрлаш ишларини мувофиқлаштирувчи комиссия ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.1991 й.

N 11



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДА ИЛМИЙ, МУҲАНДИС

ВА БОШҚАРУВ КАДРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ

ИШЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

КОМИССИЯ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида илмий, муҳандис ва бошқарув кадрларини тайёрлаш ишларини мувофиқлаштирувчи Комиссия (бундан кейин Комиссия деб аталади) -илова қилинаётган таркибга мувофиқ тузилсин.

Комиссия ишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари ўртоқ Э. С. Самандаровга кжлатилсин.

Комиссиянинг ишчи аппарати (Комиссиянинг котибияти) 5 кишидан иборат қилиб белгилансин, раҳбарнинг (Комиссия масъул котибининг) ойлик маоши Вазирлар Маҳкамаси сектор мудирининг маоши даражасида, ходимларнинг маоши катта экспертлар ва инспекторнинг маоши даражасида белгилансин.

ЎзССЖ Молия вазирлиги ишчи аппарати учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ҳисоб-китобларга мувофиқ белгиласин.


2. ЎзССЖ Фанлар академияси, ЎзССЖ Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, ЎзССЖ Халқ таълими вазирлиги, ЎзССЖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлими, ўқув юртларига эга бўлган бошқа вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси Комиссиянинг структуравий бўлинмаларини тузсинлар, унинг ишчи органи вазифаларини бошқарув аппаратининг тегишли бўлинмаларига юкласинлар.

Икки ҳафта муддат ичида Комиссия тўғрисидаги Низом тасдиқлашга киритилсин.

Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон ССР Министрлар Советииинг 1990 йил 13 мартдаги 134-сон қарори;

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 10 майдаги 205-сон қарори.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов