Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 21.12.1995 й. 168-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонунининг янги таҳририни амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.1995 й.

N 168-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"ДАВЛАТ ТИЛИ ҲАҚИДА"ГИ ҚОНУНИНИНГ

ЯНГИ ТАҲРИРИНИ АМАЛГА КИРИТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Янги таҳрирдаги "Давлат тили ҳақида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (9 ва 10-моддаларидан ташқари) эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Давлат тили ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9 ва 10-моддалари 2005 йилнинг 1 сентябридан эътиборан кучга киради.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукуматнинг қарорларини "Давлат тили ҳақида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари, идоралари ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини таъминласин.


4. Олий Мажлиснинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси "Давлат тили ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларининг ижро этилиши устидан назоратни таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                         Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1995 й., 12-сон, 258-модда