Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 10.04.2008 й. 150-сон "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштиришга доир асосий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Буйруғи

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.04.2008 й.

N 150


БУЙРУҒИ



"ТИББИЙ ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР АСОСИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА"


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарорига мувофиқ ҳамда тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарлари, вазирлик марказий бошқарув аппарати ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари, врачлар ва ўрта тиббий ходимлари малакасини ошириш муассасалари раҳбарлари, республика даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 апрелдаги "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 61-сон қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. (1-илова).


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси (ЛваНТМТКТХСНҚБ) бошлиғи Ф.Илҳомовга:


2.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарорининг ижросини ташкил этишда соғлиқни сақлаш тизимининг ҳудудий бошқарув органларига амалий ва услубий ёрдам кўрсатилсин.


2.2. Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар берилиши ушбу қарор талабларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилиши таъминлансин.


2.3. Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун илгари берилган лицензиялар, лицензиатлар ушбу қарорда белгиланган янги лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ бўлган тақдирда, ушбу қарор чиққан кундан бошлаб 5 йил мобайнида амал қилиши ҳақидаги маълумотни лицензиатларга етказиш чоралари кўрилсин.


2.4. Уч ой муддатда тиббий фаолиятни амалга ошириш учун илгари берилган лицензия эгаларининг ушбу қарорда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги, шу жумладан, мониторинг ўтказиш йўли билан, кўриб чиқилсин. Эгалари мазкур талаблар ва шартларга жавоб бермайдиган лицензияларнинг амал қилишини қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиш ёки тўхтатиш бўйича тегишли чоралар кўрилсин.


2.5. Бир ой муддат ичида ЛваНТМТКТХСНҚБ ҳамда соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари таркибий тузилмасидаги мавжуд нодавлат тиббий муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўйича 2 нафардан бош мутахассислар вакант ўринларига малакали ва тажрибали мутахассисларни ўрнатилган тартибда қабул қилиш чоралари кўрилсин.


2.6. Бир ой муддат ичида ЛваНТМТКТХСНҚБ ходимлари ҳамда соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларидаги нодавлат тиббий муассасалар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассисларнинг функционал вазифалари ўрнатилган тартибда тасдиқлансин.


2.7. Икки ой муддат ичида ЛваНТМТКТХСНҚБ ходимлари ҳамда соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларининг нодавлат тиббий муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассисларни аттестациядан ўтказиш таъминлансин.


2.8. Бир ой муддат ичида нодавлат секторга қарашли тиббиёт муассасаларида ва якка тартибда фаолият кўрсатувчи врачлар томонидан юритилиши зарур бўлган бирламчи тиббий ҳужжатлар шакли қайта кўриб чиқилсин ва ўрнатилган тартибда тасдиқлансин.


2.9. Уч ой муддатда ЛваНТМТКТХСНҚБда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларининг, шу жумладан, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатига қўйиладиган талабларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни ўз ичига оладиган марказлаштирилган маълумотлар базаси яратилсин.


3. ЛваНТМТКТХСНҚБ бошлиғи Ф.Илҳомов ва бош адлия маслаҳатчиси И.Дудукинага:

Бир ой муддат ичида юридик шахсларга ва жисмоний шахсларга тиббий фаолият юритиш учун бериладиган лицензиялар шакллари, юридик шахслар ва жисмоний шахслар билан тузиладиган лицензия битими шакллари, тиббий фаолият билан шуғулланиш учун лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги эксперт хулосаларининг намунавий шакллари, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш даврида лицензиатлар томонидан йўл қўйилган қонун бузилишлар ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилмаслик ҳолатлари бўйича белгиланган жазо чораларининг рўйхати қайта кўриб чиқилсин ва ўрнатилган тартибда тасдиқлансин.


4. ИваМБТББ (Б.Хошимов), БҲваҲБ (С.Маҳмудхўжаев), ЛваНТМТКТХСНҚБ (Ф.Илҳомов), ДВнаТТСНҚББ (Ҳ.Жалилов) бошлиқлари, ҲрЯХТЭМ директори (А.Агзамов) ва бош адлия маслаҳатчиси И.Дудукинага:

Бир ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Тиббий фаолиятни лицензиялаш Кенгаши аъзолари ҳамда тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан хулосалар тайёрлаш бўйича экспертлар гуруҳи аъзоларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Низом ва Лицензияловчи орган ҳисобига лицензиатлар томонидан тўланган йиғимлардан ташкил топган маблағлар жамғармасини сарфлаш тартиби қайта кўриб чиқилсин ва белгиланган тартибда тасдиқлансин.


5. ЛваНТМТКТХСНҚБ (Ф.Илҳомов), ДПЁББ (В.Алимова), ОваБМҚББ (К.Ядгарова), СЭНББ (С.Сайдалиев), КваЎЮББ (Ш.Атаханов) бошлиқларига:

Икки ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарорига мувофиқ тиббий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техника воситаларига, шунингдек мутахассиснинг тиббиёт анжомларининг мажбурий тўплами билан таъминланганлигига минимал талаблар қайта кўриб чиқилсин ва белгиланган тартибда тасдиқдансин.


6. Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи С.Сайдалиевга:


6.1. Бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарори талабларини инобатга олган ҳолда даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини ташкил этишда улар жойлашган бино ва хоналарга, диагностика ва даволаш асбоб-ускуналарига, зарарсизлантириш ва стерилизация жиҳозларига қўйилаётган санитария меъёрлари ва қоидалари қайта кўриб чиқилсин ва ўрнатилган тартибла тасдиқлансин.


6.2. Бир ой муддат ичида нодавлат секторига қарашли юридик ва жисмоний шахсларнинг тиббий фаолиятни амалга ошириш жойига бериладиган санитария хулосаси шакли қайта кўриб чиқилсин ва ўрнатилган тартибда тасдиқлансин.


6.3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан нодавлат тиббиёт муассасалари ва якка тартибдаги врачлик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан тиббий фаолиятда лицензия талаблари на шартларига риоя қилиниши устидан ўтказилувчи мониторингда ҳудудий санитария-эпидемиология назорати марказларининг малакали ходимларининг иштирок этиши таъмнилансин.


7. Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасм (ДВваТТСНҚББ) бошлиғи Ҳ.Жалиловга:


7.1. Бир ой муддат ичида Бош бошқарма томомидан нодавлат секторига қарашли юридик ва жисмоний шахсларнинг тиббий фаолиятни амалга оширишда қўлланилиши мўлжалланган тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг техник яроқлилиги ва ўлчов асбобларининг метрологик қиёсланиши бўйича хулосалар бериш тартиби қайта кўриб чиқилсин ва ўрнатилган тартибда тасдиқлансин.


7.2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан нодавлат тиббиёт муассасалари ва якка тартибда врачлик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларининг ушбу қарорда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини кўриб чиқиш (мониторинг) жараёнида, зарурат бўлган ҳолларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ фаолиятни лицензияловчи органининг ва ДВваТТСНҚББ малакали ходимларининг иштирок этиши таъминлансин.


7.3. ДВваТТСНҚББ қошидаги Фармацевтика фаолиятини мувофиқлаштирувчи халқаро стандартлар бўйича малака ошириш курслари бўлимида ЛваНТМТКТХСНҚБ ходимлари ва соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларининг нодавлат тиббий муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассислари учун "Ўзбекистон Республикасида тиббий техника воситалари, тиббий буюмлар ва дори воситалари муомаласининг қонуний асослари" ва "Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласининг қонуний асослари" мавзулари бўйича малака ошириш курслари ташкил этилсин.


8. ЛваНТМТКТХСНҚБ бошлиғи Ф.Илҳомов, Саломатлик ва тиббий статистика институти директори З.Муталова, "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш" - "Здравоохранение Узбекистана" газетаси ижрочи муҳаррири И.Соатоваларга:

Аҳолини оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали лицензия талаблари ва шартлари, шу жумладан, кўрсатилаётган хизматлар сифатига қўйилган талаблар, шунингдек лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб қўйилиши, тугатилган ёхуд лицензияси бекор қилинган лицензиатлар тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб борилсин.


9. ЛваНТМТКТХСНҚБ (Ф.Илҳомов), ДПЁББ (В.Алимова), ОваБМҚББ (К.Ядгарова) бошлиқларига:


9.1. Бир ой муддат ичида "Хусусий тиббиёт муассасаларига лицензия бериладиган тиббий фаолият ихтисосликлари турларининг рўйхати"даги айрим ихтисосликлар бўйича амалга ошириш рухсат этиладиган операциялар рўйхати қайта кўриб чиқилсин ва ўрнатилган тартибда тасдиқлансин.


9.2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган даволаш ва диагностика стандартларини нодавлат секторига қарашли тиббиёт муассасалари фаолиятига татбиқ этиш ва уларга риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилсин ва уларнинг тизимли равишда мунтазам амалга оширилиши таъминлансин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарорининг республиканинг барча ҳудудларида тўла қамровли тарғиботи учун барча шароитлар яратилсин.


11. Ушбу буйруқ имзоланган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 31.08.2006 й. 384-сон буйруғининг 2, 4, 6-иловалари, 28.01.2008 й. 35-сон буйруғининг 1-иловаси, 18.11.2003 й. 508-сон, 04.03.2004 й. 104-сон, 24.12.2007 й. 571-сон, 26.12.2007 й. 575-сон буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


ТАСДИҚЛАЙМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарорини бажариш юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича назорат режасини 2-иловага мувофиқ.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Тиббий фаолиятни лицензиялаш Кенгаши Низомини 3-иловага мувофиқ.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Тиббий фаолиятни лицензиялаш Кенгаши таркибини 4-иловага мувофиқ.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармасида лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш Тартибини 5-иловага мувофиқ.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан хулосалар тайёрлаш бўйича экспертлар гуруҳининг таркибини 6-иловага мувофиқ.


6. Хусусий тиббиёт муассасалари ва жисмоний шахслардан бошқа нодавлат тиббиёт муассасаларига лицензия бериладиган тиббий фаолият ихтисосликлари турларининг рўйхатини 7-иловага мувофиқ.


Ушбу буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.



Вазир                                                                                       Ф.Г. Назиров





ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

10.04.2008 й. 150-сон буйруғига

1-ИЛОВА



ЎзР ВМ 03.04.2008 й. 61-сон қарорига қаранг






ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

10.04.2008 й. 150-сон буйруғига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарорини

бажариш юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан

амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича

НАЗОРАТ РЕЖАСИ


Тадбирлар номи

Ижро механизми

Ижро учун масъуллар

Ижро муддати

Ижро бўйича маълумот

1.

Белгилаб қўйилсинки, тиббий фаолиятни амалга ошириш учун илгари берилган лицензиялар лицензиатлар ушбу қарорда белгиланган янги лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ бўлган тақдирда ушбу қарор чиққан кунлан бошлаб 5 йил мобайнида амал қилади.

1. Қарор матни, унинг ижроси юзасидан қабул қилинган буйруқларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, ССВнинг ва "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш" - "Здравоохранение Узбекистана" газетасининг Интернет-саҳифасида эълон қилиш.


ЛваНТМТКТХСНҚБ

Саломатлик ва тиббий статистика институти

"Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш" - "Здравоохранение Узбекистана" газетаси таҳририяти


2008 йил

30 апрель



2. Тиббий фаолият учун илгари берилган лицензиялар лицензиатлар ушбу қарорда белгиланган янги лицензия талабларига мувофиқ бўлган тақдирда қарор чиққан кундан бошлаб 5 йил мобайнида амал қилиши ҳақида қисқа эълонлар тайёрлаш ва уларни ёзма оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.


ЛваНТМТКТХСНҚБ ССВ Матбуот котиби

2008 йил

20 май

2.

Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар қатъий равишда ушбу қарорга мувофиқ берилишини таъминласин;

1. Тиббий фаолият юритиш учун бериладиган лицензия шакллари, лицензия битими шакллари, эксперт хулосаларининг намунавий шаклларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.


ЛваНТМТКТХСНҚБ бош адлия маслаҳатчиси


2008 йил

10 май



2. Даволаш-профилактика муассасалари жойлашган бино ва хоналарга, диагностика ва даволаш асбоб-ускуналарига, зарарсизлантириш ва стерилизация жиҳозларига қўйилаётган санитария меъёрлари ва қоидаларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.


СЭНББ

2008 йил

10 май



3. Нодавлат секторга қарашли юридик ва жисмоний шахсларнинг тиббий фаолиятни амалга ошириш жойига бериладиган санитария хулосаси шаклини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.


СЭНББ

2008 йил

10 май




4. Нодавлат секторга қарашли юридик ва жисмоний шахсларнинг тиббий фаолиятни амалга оширишда қўлланилиши мўлжалланган тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларга бериладиган хулоса шаклини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.


ДВваТТСНҚББ

2008 йил

10 май

-



5. "Хусусий тиббиёт муассасаларига лицензия бериладиган тиббий фаолият ихтисосликлари турларининг рўйхати"даги айрим ихтисосликлар бўйича амалга ошириш рухсат этиладиган операциялар рўйхатини тасдиқлаш.


ЛваНТМТКТХСНҚБ

ДПЁББ

ОваБМҚББ

2008 йил

10 май




6. Нодавлат секторга қарашли тиббиёт муассасаларида ва якка тартибда фаолият кўрсатувчи врачлар томонидан юритилиши зарур бўлган бирламчи тиббий ҳужжатлар шаклини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.


ЛваНТМТКТХСНҚБ

2008 йил

10 май


3.

Илгари берилган лицензия эгаларининг ушбу қарорда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини уч ой муддатда кўриб чиқсин ҳамда эгалари мазкур талаблар ва шартларга жавоб бермайдиган лицензияларнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш ёки тугатиш чора-тадбирларини кўрсин;


1. Лицензиялар реестридаги маълумотлар таҳлили асосида ҳар бир лицензия эгасининг (ҳудудлар кесимида) ушбу қарорда белгиланган янги лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлаш;


ЛваНТМТКТХСНҚБ


2008 йил

10 май


2. Ўрнатилган тартибда мониторинг ўтказиш йўли билан лицензия эгасининг янги лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш;


ЛваНТМТКТХСНҚБ

СЭНББ ДВваТТСНҚББ

2008 йил

1 июнь

3. Қарорда белгиланган янги талаб ва шартларга жавоб бермайдиган лицензия эгаларига лицензияларни қайта расмийлаштириш бўйича расмий кўрсатма бериш;


ЛваНТМТКТХСНҚБ бош адлия маслаҳатчиси

2008 йил

1 июль

4. Қарорда белгиланган янги талаб ва шартларга жавоб бермайдиган, лицензияларини қайта расмийлаштиришдан бош тортган лицензиатларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда лицензиялар амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш бўйича чоралар кўриш.


ЛваНТМТКТХСНҚБ бош адлия маслаҳатчиси

2008 йил

20 июль

4.

Бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси аппаратини ҳамда соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларидаги тегишли бўлинмаларни юқори малакали ва тажрибали мутахассислар билан бутласин;

1. ЛваНТМТКТХСНҚБ ҳамда соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари таркибий тузилмасидаги мавжуд нодавлат тиббий муассасалар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассислар ўринларига малакали ва тажрибали мутахассисларни ўрнатилган тартибда қабул қилиш.


ЛваНТМТКТХСНҚБ

ҚР ССВ

Тошкент ш. ССББ

вилоятлар ССББ

2008 йил

10 май


2. ЛваНТМТКТХСНҚБ ходимлари ҳамда нодавлат тиббий муассасалар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассисларнинг функционал вазифаларини тасдиқлаш.


ЛваНТМТКТХСНҚБ

2008 йил

10 май

3. ЛваНТМТКТХСНҚБ ходимлари ҳамда нодавлат тиббий муассасалар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассисларни аттестациядан ўтказиш.


ЛваНТМТКТХСНҚБ бош адлия маслаҳатчиси

2008 йил

10 июнь

5.

Уч ой муддатда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларининг, шу жумладан, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатига қўйиладиган талабларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни ўз ичига оладиган марказлаштирилган маълумотлар базасини яратсин;

Лицензиатлар бўйича маълумотлар базасига қўйиладиган техник вазифани ишлаб чиқиш.


ЛваНТМТКТХСНҚБ

2008 йил

1 май


Лицензиялар реестрида мавжуд маълумотларни базага киритиш.


ЛваНТМТКТХСНҚБ

2008 йил

1 июнь

Маълумотлар базасига лицензиатлар фаолияти бўйича ўтказилган мониторинг ва текширувлар натижаларини, ҳамда уларга нисбатан белгиланган жазо чораларини киритиш.


ЛваНТМТКТХСНҚБ

2008 йил

1 июль

6.

Аҳолини оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали лицензия талаблари ва шартлари, шу жумладан, кўрсатилаётган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар, шунингдек лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб қўйилган, тўхтатилган ёхуд лицензияси бекор қилинган лицензиатлар тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб борсин.

Тасдиқланган лицензия талаблари ва шартларини, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатига қўйиладиган талабларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, ССВнинг ва "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш" - "Здравоохранение Узбекистана" газетасининг Интернет-саҳифасида эълон қилиш.


ЛваНТМТКТХСНҚБ

Саломатлик ва тиббий статистика институти

"Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш" - "Здравоохранение Узбекистана" газетаси таҳририяти

Мунтазам равишда


Лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб қўйилган, тугатилган ёхуд лицензияси бекор қилинган лицензиатлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, ССВнинг ва "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш" - "Здравоохранение Узбекистана" газетасининг Интернет-саҳифасида эълон қилиб бориш.


ЛваНТМТКТХСНҚБ

Саломатлик ва тиббий статистика институти

"Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш" - "Здравоохранение Узбекистана" газетаси таҳририяти

7.

Нодавлат тиббиёт муассасалари тиббий фаолиятни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ихтисослик турлари бўйича амалга оширадилар.

Хусусий тиббиёт муассасалари ва жисмоний шахслардан бошқа нодавлат тиббиёт муассасаларига лицензия бериладиган тиббий фаолият ихтисосликлари турларининг рўйхатини вазирнинг ушбу буйруғи билан тасдиқлаш

ЛваНТМТКТХСНҚБ

ДПЁББ

ОваБМҚББ

КваЎЮББ







ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

10.04.2008 й. 150-сон буйруғига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

қошидаги Тиббий фаолиятни лицензиялаш

Кенгаши таркиби*

1. Назиров Ф.Г.

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазири, Кенгаш раиси


2. Икрамов А.И.

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари


3. Илҳомов Ф.О.

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи, Кенгаш раисининг ўринбосари


4. Маҳкамова Д.Б.

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси бош мутахассиси, Кенгаш котиби



Кенгаш аъзолари:


5. Исламова О.М.

- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси бошлиғи


6. Алимова В.С.

- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш профилактика ёрдамини кўрсатиш Бош бошқармаси бошлиғи


7. Атаханов Ш.Э.

- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи


8. Ядгарова К.Т.

- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи


9. Дудукина И.П.

- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош адлия маслаҳатчиси


10. Сайдалиев С.С.

- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи


11. Ибрагимова М.Я.

- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий буюмлар сиёсати Маркази раҳбари


12. Жалилов Ҳ.К.

- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи


13. Агзамов А.А.

- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш маркази директори

* Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда кенгаш таркибига уларнинг лавозимига янги тайинланган шахслар киритилади.






ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

10.04.2008 й. 150-сон буйруғига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улар

юзасидан хулосалар тайёрлаш бўйича

экспертлар гуруҳи таркиби*

Неъматова Л.Т.

- Лицензиялаш ва нодавлат муассасалар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармасининг (ЛваНМТКТХСНҚБ) етакчи мутахассиси, масъул шахс

Саидов Л.Ш.

- ЛваНМТКТХСНҚБ бош мутахассиси

Абидов О.А.

- ЛваНМТКТХСНҚБ етакчи мутахассиси

Мавлонов С.Ф.

- ЛваНМТКТХСНҚБ биринчи тоифали мутахассиси

Муминов Б.И.

- ССВ ДПЁББ бўлим бошлиғи

Фозилова Г.Ф.

- ССВ ДПЁББ етакчи мутахассиси

Бегиев У.А.

- ССВ ДПЁББ етакчи мутахассиси

Ахмедов Т.Г.

- ССВ ДПЁББ биринчи тоифали мутахассиси

Баймирова Л.Т.

- ССВ ДПЁББ биринчи тоифали мутахассиси

Пулатова Г.Р.

- ССВ ДПЁББ биринчи тоифали мутахассиси

Искандаров Ш.Т.

- ССВ ОваБМҚББ бошлиғининг ўринбосари

Арифджанова Д.Б.

- ССВ ОваБМҚББ бўлим бошлиғи

Исламова Н.А.

- ССВ ОваБМҚББ етакчи мутахассиси

Мухаммедов К.К.

- ССВ СЭНББ етакчи мутахассиси

Лавозим бўйича

- Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, Тошкент шаҳар ССББ ва вилоятлар ССБ нодавлат тиббий муассасаларида кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассислари

Лавозим бўйича

- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ССББ ва вилоят ССБ бош мутахассислари

Лавозим бўйича

- Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ДСЭНМ бўлим бошлиқлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва консультантлари**

Акбаров М.М.

- бош хирург

Аманов А.А.

- кардиохирургия бўйича консультант

Маҳкамов К.Э.

- нейрохирургия бўйича консультант

Гайбуллаев А.А.

- урология бўйича консультант

Қаюмхўжаев А.А.

- микрохирургия ва пластик хирургия бўйича консультант

Набиев А.М.

- офтальмология бўйича консультант

Ходжанов Ш.Х.

- ЛОР касалликлари бўйича консультант

Струсский Л.П.

- эндоскопия бўйича консультант

Валиев Э.Й.

- травматология ва ортопедия бўйича консультант

Абдуллаев С.П.

- бош терапевт

Рустамова М.Т.

- гастроэнтерология бўйича консультант

Убайдуллаев А.М.

- пульмонология бўйича консультант

Ризамухамедова М.З.

- ревматология бўйича консультант

Назаров О.А.

- аллергология бўйича консультант

Даминов Б.Т.

- нефрология бўйича консультант

Салиходжаева Р.К.

- ҳамширалик иши бўйича бош мутахассис

Қосимов Ш.З.

- умумий шифокорлик амалиёти бўйича бош мутахассис

Нестеренко В.И.

- дистология бўйича консультант

Азимжонова М.М.

- бош неанотолог

Шарипова М.К.

- бош генетик

Расулова М.И.

- бош болалар гинекологияси

Аъзамхўжаев Т.С.

- бош болалар анестезиологияси

Бахрамов С.М.

- гемотология бўйича консультант

Суюмов Ф.Л.

- спорт тиббиёти ва даволаш жисмоний тарбия бўйича консультант

Алимов У.Х.

- бош психиатр

Турсунходжаева Л.А.

- наркология бўйича бош мутахассис

Аъзамхўжаев С.С.

- тез тиббий ёрдам хизмати бўйича бош мутахассис

Мамутов Р.Ш.

- бош кардиолог

Гафуров Б.Г.

- бош невропатолог

Собиров Ж.М.

- бош анестизиолог-реаниматолог

Аъзамхўжаев С.С.

- бош стоматолог

Юлдашев К.А.

- бош дерматовенеролог

Исмоилов С.И.

- бош эндокринолог

Абзалова М.Х.

- тиббий меҳнат экспертизаси бўйича бош мутахассис

Арипов А.Н.

- лаборатория иши бўйича бош мутахассис

Янгуразова Д.Р.

- нур диагностикаси бўйича бош мутахассис

Заретдинов Д.А.

- бош радиолог

Асадуллаев М.М.

- геронтология ва гериатрия бўйича консультант

Аляви А.Л.

- физиотерапия ва курортология бўйича консультант

Наврузов С.Н.

- проктология бўйича консультант

Бахритдинов Ф.Ш.

- ангиохирургия бўйича консультант

Джубатова Р.С.

- бош педиатр

Рахматуллаев А.К.

- болалар кардиоревмотологияси бўйича консультант

Карабаев Х.Э.

- болалар ЛОР касалликлари бўйича консультант

Шамсиев Ф.М.

- болалар пульмонологияси бўйича консультант

Умарова Х.Т.

- болалар физиотерапияси бўйича консультант

Шомансурова Э.А.

- болалар амбулатория-поликлиника хизмати бўйича консультант

Хамраев А.Ж.

- бош болалар хирурги

Солиев Б.Х.

- болалар кардиохирургияси бўйича консультант

Хўжанов А.А.

- болалар травматология-ортопедияси бўйича консультант

Бекназаров Ж.Б.

- болалар урологияси ва нефрологияси бўйича консультант

Бузруков Б.Т.

- болалар офтальмологияси бўйича консультант

Сулаймонова Д.В.

- болалар гемотологияси бўйича консультант

Султонов С.Н.

- бош акушер-гинеколог

Ибрагимова Н.Ш.

- бош болалар эндокринологи

Шомансуров Ш.Ш.

- бош болалар неврапатологи

Ғиёсова М.С.

- дори воситалари ва тиббий буюмлар сиёсати марказининг бош провизори

Ашурова В.Э.

- Педиатрия ИИАМ туғруқ бўлим мудири

Джамалдинова Р.К.

- РШТЁИМ функционал диагностика бўлими катта илмий ходими

Зиганшин И.Р.

- ТМА 3-клиникаси бош врачи ўринбосари

Файзуллаев С.А.

- Республика стоматология поликлиникаси бош врачи

Нигматов Р.Н.

- Ўзбекистон Республикаси стоматологлар ассоциацияси раиси (келишув асосида)

Юнусов Ш.С.

- гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ фаолиятни лицензияловчи орган етакчи мутахассиси

* Изоҳ. Экспертлар гуруҳининг аъзолари бошқа ишга ўтганда гуруҳ таркибига уларнинг лавозимига янги тайинланган шахслар киритилади.

** Изоҳ. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва консультантлари тавсияларига биноан эксперт хулосаларини тайёрлаш жараёнига тегишли соҳа бўйича юқори малакага эга бўлган бошқа мутахассис-экспертлар жалб қилиниши мумкин.






ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

10.04.2008 й. 150-сон буйруғига

7-ИЛОВА



Хусусий тиббиёт муассасалари ва жисмоний шахслардан

бошқа нодавлат тиббиёт муассасаларига лицензия бериладиган

тиббий фаолият ихтисосликлари турларининг

РЎЙХАТИ*

I. Врач мутахассисликлари

1.

Умумий врачлик амалиёти


1.1. Тез тиббий ёрдам

2.

Акушерлик ва гинекология (физиологик ва патологик туғруқлардан ташқари)


2.1. Болалар ва ўсмирлар гинекологияси

3.

Эндокринология


3.1. Болалар эндокринологияси

4.

Ички касалликлар (терапия)


4.1. Аллергология ва иммунология


4.2. Врачлик-меҳнат экспертизаси


4.3. Гастроэнтерология


4.4. Гериатрия


4.5. Диетология


4.6. Клиник фармакология


4.7. Курортология, физиотерапия


4.8. Даволаш физкультураси ва спорт тиббиёти


4.9. Нефрология


4.10. Пульмонология


4.11. Ревматология


4.12. Функционал диагностика

5.

Оториноларингология


5.1. Сурдология-оториноларингология

6.

Кардиология

7.

Офтальмология


7.1. Болалар офтальмологияси

8.

Дерматовенерология (фақат дерматология бўйича хизматлар)


8.1. Тиббий косметология

9.

Неврология

10.

Наркология

11.

Психотерапия

12.

Умумий хирургия


12.1. Кардиохирургия (маслаҳат-диагностика ёрдами)


12.2. Колопроктология


12.3. Микрохирургия ва пластик хирургия


12.4. Томир хирургияси (маслаҳат-диагностика ёрдами, консерватив даволаш, периферик қон томирларидаги операциялар)


12.5. Жағ-юз хирургияси


12.6. Экстракорпорал детоксикация


12.7. Диагностик ва даволаш-операцияли эндоскопия

13.

Нейрохирургия (маслаҳат-диагностика ёрдами)

14.

Гематология (маслаҳат-диагностика ёрдами)

15.

Урология


15.1. Болалар урологияси


15.2. Сексопатология

16.

Тиббий радиология


16.1. Рентгенология


16.2. Ультратовуш диагностикаси


16.3. Интервенцион радиология

17.

Реабилитология


17.1. Курортология


17.2. Физиотерапия


17.3. Даволаш физкультураси


17.4. Спорт тиббиёти

18.

Анестезиология ва реаниматология

19.

Травматология ва ортопедия


19.1. Болалар травматологияси ва ортопедияси

20.

Оилавий тиббиёт

21.

Тиббий генетика

22.

Умумий педиатрия

23.

Педиатрия


23.1. Болалар кардиологияси ва ревматологияси


23.2. Болалар гастроэнтерологияси


23.3. Болалар нефрологияси


23.4. Болалар пульмонологияси

24.

Болалар хирургияси

25.

Болалар анестезиологияси ва реаниматологияси

26.

Болалар неврологияси

27.

Неонатология

28.

Лаборатория иши


28.1. Клиник лаборатория диагностикаси

29.

Умумий стоматология

30.

Терапевтик стоматология

31.

Хирургик стоматология

32.

Ортопедик стоматология


32.1. Ортодонтия

33.

Болалар стоматологияси

II. Ўрта тиббиёт ходимлари мутахассисликлари**

34.

Олий ҳамширалик иши

35.

Акушерлик иши

36.

Даволаш иши

37.

Ортопедик стоматология

38.

Ҳамширалик иши

39.

Лаборатория иши


* Рухсат этилган тиббий хизматлар ҳажми, шу жумладан, рухсат этилган операциялар рўйхати лицензия бериш вақтида, лицензиатнинг моддий-техник жиҳатдан таъминланганлик ҳолати, диагностика-даволаш имкониятлари ва тиббий кадрлар малакасини ҳисобга олган ҳолда лицензияловчи орган томонидан белгиланади.

** Лицензиялаш Кенгаши қарорига асосан айрим ҳолларда лицензиат имкониятларини ҳисобга олиб ушбу рўйхатга киритилмаган ихтисослик турлари бўйича тиббий фаолияга лицензия берилиши мумкин.