Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 15.03.1999 й. 164-сон "Рецептсиз сотиладиган дори воситалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.03.1999 й.

N 164


БУЙРУҒИ



Рецептсиз сотиладиган дори воситалар

рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги "Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотишни тартибга солиш тўғрисида"ги 19-сонли қарорини бажара бориб, дорихона муассасалари орқали аҳолига рецептсиз сотишга рухсат этилган дори воситалар рўйхатини тартибга солиш мақсадида


БУЮРАМАН:


1. Республика дорихона муассасаларидан шифокорлар рецептисиз сотиладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхати тасдиқлансин (Илова).


2. Дорихона муассасалари раҳбарлари иловага киритилмаган дори воситаларни дорихоналар орқали амалдаги буйруқ ва йўриқномаларга мувофиқ сотилишига шахсан маъсул деб белгилансин.


3. "Дори-дармон" ДАУ бошқарув раиси (Э.Н.Жўраев)га бир ой муддатда дорихона муассасаларида кўргазма пештахталарини ташкил қилиш йўриқномасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилсин.


4. ССВ томонидан 1994 йил 18 августда тасдиқланган шифокорлар рецептисиз сотиладиган дори-дармонлар ва тиббий ашёлар рўйхати ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ушбу буйруқ ижросини назорати вазирнинг биринчи муовини Д.А. Асадовга юклатилсин.



Вазир                                                                     Ф.Ғ. Назиров