Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.1995 й. 75-сон "Соғлиқни сақлаш ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.1995 й.

N 75



СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ

ТЎЛАШ ШАРТЛАРИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Соғлиқни сайлаш ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1995 йил 1 мартдан бошлаб меҳнат шароитлари саломатлик учун хавфли ва алоҳида оғир бўлган соғлиқни сайлаш муассасалари ходимларининг лавозим маошлари схемадаги лавозим маошлари ставкаларининг 15 фоизидан 30 фоизигача миқдорларда оширилсин; шунингдек соғлиқни сақлаш ходимларининг лавозим маошларига ҳозир амалда бўлган белгилаб қўйилган суммалар ўрнига 1 ва 2-иловаларга мувофиқ иш ҳақига фоиз нисбатида бошқа қўшимча ҳақларнинг янги миқдорлари белгилансин,


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сайлаш вазирлиги Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда меҳнат шароитлари саломатлик учун хавфли ва алоҳида оғир бўлганлиги учун уларда ишлаш лавозим маошлари оширилиши ҳуқуқини берувчи муассасалар, бўлимлар ва лавозимлар рўйхатини қўшимча ҳақларнинг тегишли миқдорларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Тасарруфида соғлиқни сақлаш муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар оширилган иш ҳақи ва қўшимча ҳақлар ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатилиб ўтилган мақсадлар учун бюджетдан зарур маблағлар ажратсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов