Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.06.2004 й. 272-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.06.2004 й.

N 272



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ

ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда маданият ва санъатни ҳар томонлама сақлаш ва янада ривожлантириш вазифаларини ҳал этишда Маданият ишлари вазирлигининг ролини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

маданият соҳасида давлат сиёсатини ўтказиш, асрлар давомида шаклланган юксак маънавият, анъаналар ва урф-одатлар, халқимизнинг бой маданий меросини миллий мустақиллик ғоялари асосида тиклаш ва янада ривожлантириш;

миллий мустақиллик ғоялари, Ўзбекистон халқининг маданий ва маънавий-аҳлоқий анъаналаридан келиб чиққан ҳолда республика аҳолиси ўртасида маданий-маърифий ишларни амалга ошириш, фуқароларнинг маданий ва эстетик эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш, профессионал, халқ ва ҳаваскорлик ижодиётини кенг тарғиб қилиш;

театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини янада ривожлантириш, ижодий жамоаларга халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини ва унинг ҳозирги ҳаётини, мамлакатимизни эркин демократик ривожлантиришни акс эттирувчи асарлар яратишда ҳар томонлама кўмаклашиш;

маданий-оммавий ва байрам тадбирларини чуқур ғоявий мазмун билан бойитишни таъминлаш, республика ижодий уюшмалари ва жамоат ташкилотлари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш, давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланилишини, шунингдек маданий бойликларнинг четдан келтирилишини ва четга олиб чиқиб кетилишини назорат қилиш;

кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш, кишиларни ўзининг умумтаълим ва маданий савиясини оширишга интилишини рағбатлантириш, уларни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналарига эриштириш бўйича ишларни ташкил этиш;

кутубхоналар, театрлар, клублар, маданият уйлари ва саройлари, истироҳат боғлари, музейлар ва бошқа маданий-маърифий муассасаларни ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маънавий бой, интеллектуал ривожланган ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш ишидаги имкониятларидан энг кўп ва самарали фойдаланиш;

ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз таланти ва истеъдодини тўлиқ намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси ва унинг марказий аппарати тузилмаси 1, 2-иловаларга мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг тузилмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият ишлари бошқармаларининг намунавий тузилмаси ҳамда улар ходимларининг чекланган сони 3, , 4-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 38 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 30 нафар этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирига ходимларининг чекланган умумий сони ва унинг таъминоти харажатлари сметаси доирасида марказий аппарат тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                          И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 9 июндаги

272-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Маданият

ишлари вазирлиги тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги

"Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси

Олий таълим муассасалари

"Ўзбекрақс" миллий рақс бирлашмаси

Бадиий экспертиза бошқармаси

Ўрта махсус таълим муассасалари

Республика методика ва ахборот маркази

Академик, халқ ва бадиий жамоалар дирекцияси

"Ўзбекмузей" республика жамғармаси

"Гулистон", "Театр", "Мозийдан садо" журналлари таҳририятлари

Оркестрлар (симфоник оркестр, камер оркестри, халқ чолғу асбоблари оркестри)

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ишлари бошқармалари

Ижодкор ёшлар уйи

"Ўзбекдавлатцирки" республика бирлашмаси

Туман (шаҳар) маданият ишлари бўлимлари

Марказлаштирилган бухгалтерия





"Саҳнадаги цирк" кўчма корхоналар дирекцияси


Мусиқа ва санъат мактаблари

Музейлар ва кутубхоналар




Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 9 июндаги

272-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари

вазирлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

ВАЗИР

Вазирнинг биринчи ўринбосари

Вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари - Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори

Иқтисодий таҳлил, маблағ билан таъминлаш ва маркетинг бошқармаси

4 киши

Музейлар, маданий-маърифий ишлар ва халқ ижодиёти бошқармаси

4 киши

Санъат ишлари бошқармаси

3 киши

Таълим муассасалари, фан ва кадрларни қайта тайёрлаш бошқармаси

3 киши

Марказий бухгалтерия

3 киши

Халқаро алоқалар бўлими

2 киши

Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси

3  киши

Юридик маслаҳатчи

1 киши



Котибият

3 киши


Мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар

1) Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази

2) Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси

3) Бадиий экспертиза бошқармаси

4) "Ўзбекмузей" республика жамғармаси

5) "Гулистон", "Театр", "Мозийдан садо" журналлари таҳририятлари

1) "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

2) Академик, халқ ва бадиий жамоалар дирекцияси

3) Оркестрлар (симфоник оркестр, камер оркестри, халқ чолғу асбоблари оркестри);

4) "Ўзбекрақс" миллий рақс бирлашмаси

5) "Ўзбекдавлатцирки" республика бирлашмаси

6) "Саҳнадаги цирк" кўчма корхоналар дирекцияси

1) Олий таълим муассасалари

2) Ўрта махсус таълим муассасалари

3) Республика методика ва ахборот маркази

4) Ижодкор ёшлар уйи

5) Мусиқа ва санъат мактаблари

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ишлари бошқармалари


Изоҳ: Ходимларнинг чекланган умумий сони - 38 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари - 30 киши.





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 9 июндаги

272-сон қарорига

3-ИЛОВА


Қорақалпоғистон Республикаси

Маданият ишлари вазирлигининг

ТУЗИЛМАСИ

ВАЗИР

Вазир ўринбосари-бўлим бошлиғи

Маданий-маърифий ишлар ва санъат бўлими

2 киши

Кадрлар бўйича инспектор

1 киши

Музейлар ва маданий мерос объектлари бўлими

2 киши

Бухгалтерия

1 киши

Туман (шаҳар) маданият ишлари бўлимлари




Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 9 июндаги

272- сон қарорига

3а-ИЛОВА


Вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият

ишлари бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


Бошлиқ

Маданий-маърифий ишлар ва санъат бўлими

2-3 киши

Кадрлар бўйича инспектор

1 киши

Музейлар ва маданий мерос объектлари бўлими*

2 киши

Бухгалтерия

1 киши

Туман (шаҳар) маданият ишлари бўлимлари

*) Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида.





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 9 июндаги

272-сон қарорига

4-ИЛОВА


Маданият ишлари ҳудудий органлари ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Ҳудудлар

Ходимларнинг чекланган умумий сони

шу жумладан бошқарув

ходимлари сони

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ишлари бошқармалари


Туман (шаҳар) маданият ишлари бўлимлари


Қорақалпоғистон Республикаси

28

8

18

Андижон вилояти

25

5

18

Бухоро вилояти

25

8

15

Жиззах вилояти

20

6

13

Қашқадарё вилояти

21

6

14

Навоий вилояти

17

5

11

Наманган вилояти

19

5

13

Самарқанд вилояти

29

8

18

Сирдарё вилояти

18

5

12

Сурхондарё вилояти

24

7

15

Тошкент вилояти

28

6

20

Фарғона вилояти

26

5

19

Хоразм вилояти

22

8

12

Тошкент шаҳри

25

11

11

Жами:

327

93

209




Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 9 июндаги

272-сон қарорига

6-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг тузилмаси ва фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 1992 йил 27 апрелдаги 207-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1992 йил 30 июндаги 305-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарорининг 6-банди ва ушбу қарорга 3-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 15-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарорига 5-илованинг II бўлими (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 45-модда).


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 22-23-сон, 267-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., 6-сон, 55-модда