Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.12.1997 й. 541-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулк давлат кадастрини юритиш тўғрисида" 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.1997 й.

N 541



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КЎЧМАС

МУЛК ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ

ТЎҒРИСИДА" 1997 ЙИЛ 2 ИЮНДАГИ

278-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасидаги вилоят, туман ва шаҳар кўчмас мулк кадастри хизматлари ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулк давлат кадастрини юритиш тўғрисида" 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундати хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри бош бошқармалари ишларини мувофиқлаштириш ҳамда уларга ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш учун кўчмас мулк давлат кадастри махсус хўжалик ҳисобидаги хизматини ташкил этсин.

Белгилаб қўйилсинки, кўчмас мулк давлат кадастри махсус хизматини маблағ билан таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарларнинг ер, бинолар, иншоотлар давлат кадастри бош бошқармаларининг хўжалик ҳисобидаги фаолиятидан ажратмалар ҳамда бошқа хўжалик ҳисобидаги манбалар ҳисобига амалга оширилади".


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Коммунал хўжалиги министрлигининг Ўзбекистон ССР шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларидаги иморатларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги йўриқномасини тасдиқлаш ҳақида" 1972 йил 2 ноябрдаги 480-сон қарори (ЎзССР ҚТ., 1972 й., 10-сон, 65-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                Ў. Султонов