Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.1991 й. 125-сон "Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.05.1991 й.

N 125



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА

МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон ССЖнинг мустақиллиги тўғрисидаги Декларацияга ва "Ўзбекистон ССЖда мулкчилик тўғрисида"ги Қонунга амал қилиб, жумҳуриятда геология тармоғининг геология-қидирув, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бошқаришнинг комплекс тизимини яратиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 12 февралдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси марказий аппаратининг тузилиши иловага мувофиқ тасдиқлансин. Давлат қўмитаси аппарати ходимларининг сони 140 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлар сонини хисобга олмаган ҳолда) иборат қилиб белгилансин, улар Қўмита билан ўз муносабатларини шартнома асосларида йўлга қўювчи унинг тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобига сақлансин.

ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига раиснинг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари ҳамда 9 кишидан иборат ҳайъати бўлишига рухсат этилсин.


2. Ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби асосида амалга оширувчи Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

жумҳурият ҳудудини геологик жиҳатдан комплекс ўрганиш, халқ хўжалиги эҳтиёжларини ўрганилган минерал хом ашё заҳиралари билан таъминлаш билан боғлиқ барча масалаларни мустақил олиб бориш ва ҳал қилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлашни амалга ошириш, ўзига топширилган масалалар бўйича ССЖИ ва жумҳуриятнинг барча давлат органларида, шунингдек, чет элларда жумҳурият манфаатларини ифодалаш;

минерал ресурслардан фойдаланишни назорат қилиш;

жумҳурият ҳудудида геология тармоғининг ташкилотлари ва корхоналарида барпо этилган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва ишлатиш.


3. Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ўз тасарруфига кирувчи масалалар бўйича актлари жумҳурият ҳудудида иш олиб борувчи барча вазирликлар, идоралар ва корхоналар учун, уларнинг идоравий бўйсунишидан қатъи назар, мажбурий ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


5. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ташкил этилганлиги муносабати билан режа ва бюджет (ишлаб чиқариш, капитал қурилиш, молиявий таъминлаш, моддий-техникавий таъминлаш ва бошқалар) кўрсаткичларига тегишли ўзгартишлар киритсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 10 майдаги

125-сон қарорига

ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ

РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ МАРКАЗИЙ АППАРАТИНИНГ

ТУЗИЛИШИ


Раҳбарият

Ҳуқуқий бўлим

Биринчи бўлим

Назорат-тафтиш бўлими

Минерал хом ашё базасини истиқболли ривожлантириш бўлими

Минерал ресурслардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими

Геология бўлими

Гидрогеология ва норуда хом ашё бўлими

Нефть ва газ бўлими

Геология назорати ва геоэкология бўлими

Ишлаб чиқариш-техника бўлими

Энергомеханика бўлими

Чуқур бурғулаш техникаси ва технологияси бўлими

Капитал қурилиш бўлими

Моддий-техника таьминоти бўлими

Ижтимоий соҳани ва савдони ривожлантириш бўлими

Фойдали қазилмаларни қазиш бўлими

Бозор муносабатларини ҳамда хўжалик механизмини шакллантириш ва ривожлантириш бўлими

Режа-молия бўлими

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими

Кадрлар бўлими

Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими

Ишлар Бошқармаси



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 5, 15-модда.