Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.1992 й. 349-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги масалалари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.07.1992 й.
N 349
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР
ВАЗИРЛИГИ МАСАЛАЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига Савдо-саноат палатасининг вазифалари юклатилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 мартдаги 147-сон қарорига мувофиқ ўз фаолиятини тугатган Савдо-саноат палатасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
2. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг моддий негизини мустаҳкамлаш мақсадида Шароф Рашидов шохкўчаси, 16-уйдаги собиқ Савдо-саноат палатаси жойлашган, иш майдони 1316 кв. м., фойдали майдони 2613,5 кв. м. ва умумий ҳажми 17156 куб. м. бўлган 4 қаватли бино К-Т-60-1 маркали доимий кондиционер қурилмаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига бепул берилсин.
Бериш-қабул қилиб олиш ишлари 1992 йил 1 январдаги қолдиқ баланс қиймати бўйича амалга оширилсин.
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1959 йил 11 декабрдаги 920-сон, 1985 йил 16 январдаги 18-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Махкамаси Раисининг
биринчи ўринбосари И. Жўрабеков